Асосий мавзулар
17 феврал 2020

Янги Гдлянга эҳтиёж пайдо бўляптими?

Ўзбекистонда тобора оммавийлик касб этаётган, “президент ташаббуси” билан ташкил этилаётган кластерлар пахтани қўшиб ёзишнинг олдинги сафларида бормоқда. 

Маҳаллий матбуотда эълон қилинган маълумотларда айтилишича, 2019 йилда республика бўйлаб қарийб 143 минг тонна пахта қўшиб ёзилган. Шундан 120,6 минг тоннаси пахта ишлаб чиқаришлари ва кластерлар ҳиссасига тўғри келади. 

Бу ҳали аниқлангани. Ўзбекистонда пахта ҳосилини қўшиб ёзиш янгилик эмас. Ҳали совет замонидаёқ бу иллат кенг қулоч ёзган эди. 

Мустақилликни қўлга киритган Ўзбекистонда эса пахтани қўшиб ёзиш доимий равишда мавжуд бўлса-да, ҳар доим яшириб келинган, лекин ҳамма биладиган иллат эди. 

Совет даврида қўшиб ёзишнинг ташаббускорларидан бири бўлган марҳум диктатор Ислом Каримов бу иш бўйича совет прокурори Тельман Гдлян ва жамоаси қамаган инсонларни гўёки оқлаш ҳаракатлари билан ўзига обрў орттирганди. 

Ҳолбуки, ЎзССРда Давлат режа қўмитаси раиси, молия вазири лавозимларида ишлаган Ислом Каримовнинг нафақат қўшиб ёзишда олдинги сафларда бўлгани, балки пулни Москвага ташигани замондошлари хотирасида сақланиб қолган. 

Зеро, у эгаллаган лавозимлар шундай қилишни тақозо этарди ва марҳум юртбоши вазифасидан келиб чиқадиган ишларни сидқидилдан бажарган.

“У аслида ўзининг номини оқлаш учун қўшиб ёзишда айбланганларни қамоқдан чиқариш ҳаракатларини бошлаб юборди, – дейди “Элтуз” билан суҳбатлашган кекса колхоз раисларидан бири. – Чунки қўшиб ёзиш бор эди ва Ислом Каримов унинг бошида турганлар бири эди. 

Гдлян ва жамоаси аксарият айбдорларни қамади. Аммо у бу ишни қўшиб ёзиш ортидан семирган ўзбек бойларини талашга айлантириб юборди. 

Бундай ишни СССРнинг ҳар қандай республикасида бошлаш мумкин бўлса-да, фақат ЎзССРга нисбатан айблов бутун миллатга нисбатан ҳақорат сифатида қабул қилинди”.

Унинг сўзларига кўра, Ислом Каримов, аввало, ўзи иштирок этган жиноятлардаги шерикларини қутқарди. Исботи шуки, унинг ҳукмронлиги даврида бундай жиноятга одатий ҳол сифатида қаралиб, қонунбузарлик бугунги кунларимизгача давом этиб келмоқда. 

Пахтачилик соҳасидаги мажбурий меҳнатни йўқ қилиш, уни механизациялашни кучайтириш, фермер хўжаликлари манфаатдорларини ошириш мақсадида ташкил этилган кластерлар тизими ҳам қўшиб ёзишда етакчилар қаторига қўшилгани, афсуски, ачинарли ҳолат.

Янги тизим бу борада бошланган эзгу ишларга соя солмоқда ва Каримов тузумининг сарқитларини йўқотишга қаратилган сиёсат обрўсига путур етказмоқда. 

“Агар ҳозирданоқ кластерларнинг ноқонуний ҳаракатларига нисбатан жиддий чоралар кўрилмаса, эртага бу тизим ҳам “ўзбекчалашиб”, муайян тўдаларнинг ноқонуний бойиши манбаига айланиб қолади”, дейди совет давридаги қўшиб ёзиш иллатларининг бевосита гувоҳи бўлган собиқ колхоз раиси “Элтуз” билан суҳбатда. 

Маълум бўлишича, аниқланган қўшиб ёзишларнинг энг кўпи Сурхондарё, Фарғона, Тошкент ва Жиззах вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. 

Агар ҳар бир кило қўшиб ёзилган пахтага ўртача 1000 сўмдан ҳақ тўланган, деб ҳисобланса, йўқ пахта учун қарийб 143 миллиард сўм тўлаб берилган бўлиб чиқяпти. 

2019 йилда 1 тонна пахтанинг давлат хариди нархи қўшимча қиймат солиғи билан бирга 4 млн 300 минг сўм этиб белгиланган бўлиб, йўқ пахта учун кимларгадир деярли 615 миллиард сўм ажратиляпти. 

Иккита суммани қўшсангиз, 757 миллиард сўмдан ортиқ маблағ давлатдан ўғирланганини ёзяпти маҳаллий нашрлар.

Хўш, халқнинг бунча пулини ким еб кетяпти? Бунинг учун ким жавоб беради? 

Афсуски, ҳали бу каби саволларга жавоб топилгани йўқ ва ҳеч ким жавоб беришга шошилмаяпти ҳам.

Бундан хулоса шуки, айбдорларнинг бир учи сўзсиз юқори доираларга бориб боғланади!

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 октябр 2015
Сиз кўриб турган суратдаги виқор билан харбийлар ёнида турган киши – Жиззахлик фермерлар ва хуқуқ химоячилари томонидан «Қутурган хоким» ...
19 март 2024
Re: Common олиб борган суриштирувда Италия давлат экспорт кредит агентлиги SACE, Бахтиёр Фозиловнинг муҳандислик корхонаси ва Россия ширкатлари орасида алоқалар борлиги аниқланди. Россиянинг Газпромбанки ...
30 октябр 2019
Афғонистондаги сиёсий вазият барқарорлашмас ҳамда у ердаги амалдаги ҳукумат ва “Толибон” радикал гуруҳи ўртасида мамлакатда тинчликни таъминлаш масаласи ҳал ...
13 январ 2021
«Элтуз» Ўзбекистондаги касалхоналарнинг cочиқ, лунги ва арра муаммоларини бир минутлик «III Ренессанс касалхонасида» фильмида намойиш этади. eltuz.com
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...