Кўзқараш
21 апрел 2020

Абсатторнинг карантин кундалиги

Бош прокуратура 6 апрелдан бошлаб ватандошлардан ўзларининг кундаликларини юритишларини сўради. Демак, Абсатторнинг кундалигини ўқиймиз:

«Мен Абсаттор эртаматдан қўшним Абжаббор билан кўришиб оган ломимни қайтариб бердим. Кейин бирров Мадинаникига кириб чиқдим. (Ҳеч кимга айтманг Мадинаникига кирганимди) Йўлда Комилди дуконига бош суқдим. Валасаптда келаëтган Эшмирзадан поприс сўраб чакдим. Хумор қонмагани учун Миррахмат хожидан шишамни тўлдириб насияга нос олдим. Кейин дамасчи Хаëтулла келиб қарзимни қайтар деб ярим соат мазгимни чақиб қўлимга берди. Уйга қайтаëтиб ошнам Исмат пиëзчини кўриб қолдим. Биргалашиб мени носимди чакиб хумор тарқатдик. Кейин уй тарафга жилдим. МИБ ни одами турган экан эшигимди тақилллатиб. Газ, свет ва сувни пулини сўраб кепти. Пул қағда. Ҳеч қаерда ишламасам. Хотинди кетидан кун кўриб ўтирган бир нотавон бўсам…».

 (кундалик давом этади)

Абсатторнинг карантин кундалигидан: Гуруч ва курмак

«Ўша куни ошнолар билан ичиб зовурди арқасида думалаб қопман. Хотиним қўшни Абжабборди шағал ташийдиғон замбилғалтагини апкелиб мени ашинга солиб уйга абкеб ëтқизиб қўйибди. Боллар айтди. Хотин гаплашмаяпти мен билан. Бош қаттиқ оғрияпти. Бир шиша пива бўлса, ичардим.  Зерикканимдан атрофдаги нарсаларни санаб бошладим. Шифтда тўққизта болор бор экан. Ошхонага 228 дона шахмат ëпиштирилган экан. 12 таси дарз кетган. Хотин бекор ўтирмай курмагини тозаланг деб олдимга бир кило гуруч қўйиб кетди. Эринмай санаб чиқдим. Бир кило гуруч 3 миллион 689 мингу 671 дона экан. Ичидан 381 та курмак чиқди. Товуқларга берамиз деб бир касага солиб қўйдим.  Уйда шакар йўқ бўмаса униям санаб ташардим. Секин чиқиб Абжабборни эшигига ўтдим.  Уйида ароқ йўқ экан. Судралиб Комилди дуконига бордим. Пласмасса стаконни тўлдириб ароқ берди. Ичдим. Шўр бодринг тутди. Емадим. Қўлтиғимди хидлаб қўя қолдим. Тўлашга пул йўқ. Комил арақди пулини даптарга ëзп қўйди. Болларди пули чиққанда хотин келиб раччўт қиб кетади. 3 ойдан кейин хотин яна жижилайди. Кўпайишамиз. Комил битта текин маска берди. «Тақиб юринг Абсаттор ака бўмаса иштрап қилади» деди. Маскани тақиб ўзимни айнакка солиб кулгим келди. Бирам хунук кўриндим. Соқолам ўсиб кетибди. Бурун ҳам кўз ҳам қип қизил. Шу холимга Мадинани уйига бормай деб уй тарафга қараб жилдим. Валасаптда келаëтган Эшмирзадан поприс сўраб чекай десам мингга қўйиб зинғиллаб ўтиб кетди занғар. Салом йўқ алик йўқ. Ашнақа тарбиясиз бўп кетди ҳамма бу қирондавийрус деб. Лекин бош оғриқ тўхтади. Уйда хотин мастава қиган бўлса мурчлаб ичволиб кейин тўшакка ëнбошлаб сериал кўраман. Хуррам деган сериални яримлатиб қўйганман.» (Кундалик давом этади)

Абсатторнинг карантин кундалиги. Пирадухта

Абсаттор ниманидир тарақ этганидан уйғонди. Хотини кўчадан кепти. Хотин МФЙ идорасидан ëрдамга берилган «пирадухта» опкеган эди.

Абсаттор ўрнидан туриб ғоз юриш қилиб пирадухталарга паст назар билан қаради.

Олдин гўштни олиб бир қўли билан чамалади. Хидлаб  кўрди:

«Бўмабди қариб қоган қўй бу. Мана ëғлари сарғайган. Суякларди қара. Кейин менга ўхшаб яхши еб яхши ичадиган одамга 3 кило қўй гўшти   иккита овқатга ҳам етмайди. Кейин энангнинг қотган патирини еймизми бир хапта»

Хотини кўзларини катта очиб

«Абсаттор ака карантин бўмаган пайтидаям  ойлаб гўш емасдикку»

«Ўчир овозингди. Давлат бизга деб америкадан пул обди.  Дўкончи Комил айтди. Одам бошига ҳар хаптада бир қўчқор¸ 15 кило ун. Картшка¸ пиëз. Қани чиқар бяхга. Нима бу бир кило оққанд. Картшкани мазаси йўқку. Пиëзди аҳволига қара»

Абсаттор минг қўйли бойдай бу неъматларга беписанд қараб «Йиғиштр ҳаммасини. Обориб қайтариб бер Берса йирикроқ¸ дурустроқ қиберсин помошди. Бермаса бувиси чиққан жойга тиқсин.»

Хотини каловланиб деди:

«Қўй гўшти қолақолсин¸ болларди оғзига гўшт тегмаганига ҳам бир ой бўлди»

Бу гапига жавобан Абсатторнинг ботинкаси учиб келиб хотиннинг пешанасини ғурра қилди.

Хотин пирадухтани кўтариб чиқиб кетди.

Абсаттор бўшаб қоган нос шишасини тақ тақ қилиб  ойна рахига уриб ичидан бир чеким нос чиқаришга ҳаракат қиларди.

Бир пасдан кейин хотини қайтиб келди. «Шуни еб туринг опа этта индин яна берамиз» деб овутиб юборишибди.

Абсаттор жаҳли чиқиб «ўзим гаплашиб келаман » деб кўчага чиқди.

Маска тақиш эсдан чиқибди.

Кўчага чиқиб олти қадам отиши билан қўлида автомат тутган солдатлар югуриб келди.

«Қайтинг ортингизга уйнгизга киринг», деди солдат.

Абсаттор права качат қилиб «Мен ўзимди кўчамда юрибман сан номақул бузоқди тезагини еб аптамат кўтариб мени кўчамда  юрибсанми», деб бақирди

Битта пакана қоринбой¸ ëнидаги дев аскарга  имо қилди. Дев бориб милтиқ қўндоғи билан бир уриб Абсатторни йиқитди. Пакана келиб иккита тепганди, Абсаттор тинчиб қолди

Уйида ўтирган туман суд ходими Абсатторни 15 кун қамоққа ташласин, деб ажрим чиқариб берди.

Абсатторни мошинга ортиб қамоққа обкетишди.

Абсаттор кўзини очса қамағни тор хонасида парашани олдида ëтибди.

Битта алкаш парашани ичига тинмай қусарди.

(Кундалик давом этади)

Рассом Туз

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 октябр 2017
9 октябр куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева, (фото: чапдаги расм) nuz.uz нашри орқали берган баёнотида тиббиёт ходимларини ...
6 ноябр 2024
Cалом қадрли элтуз канали кузатувчилари. Бугун сизга етказмоқчи бўлган мурожаатларимиз: микроқарз учун ҳоким ёрдамчисидан тафсия ололмаётган, итбоқар қўшни аёл дастидан, ...
16 январ 2020
Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов шу йилнинг 10 январь куни “Эрк” демократик партияси бош котиби Отаназар Орипов бошчилигидаги партиянинг ...
1 апрел 2019
Тошкентда 23-26-март кунлари мактаб ўқувчилари иштирокида ўтган «Қизларжон» саммити иштирокчилари «ота-оналарни узоқ муддатга чет мамлакатларга ишлаш учун чиқишларини чеклаш ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...