Жума муборак ёки рассом Туздан узр…
Қадрли «Элтуз» кўрармонлари, мен сизнинг ҳар жума рассом Туз ваъзларини кутаётганингизни биламан ва сизнинг эътиборингизни қадрлайман.
Афсуски, бу ҳафта биз рассом Туз ва унинг техник ҳамкорлари олдида эрта-индинга қолдириб бўлмайдиган вазифалар кўпайгани боис бу кўрсатувни тайёрлай олмадик. Умид қиламан, сиз билан келгуси ҳафтада юзлашамиз.
Бонус ўрнида шеър
Жим!.. Уфқдан ботар қуёшни
Шарт кесилган бошга ўхшатдим.
Парча-парча куйган шафақлар
Тирқираган қонни эслатди!
Қандай қўрқинч! Қандай қабоҳат!
Мумкин эмас ҳеч қийналмаслик!
Мумкин эмас қарши турмаслик!
Ки, одамнинг ўзигинамас,
Ҳиссини ҳам хароб қилса давр!
Қийналаман!.. Юрагимда ҳовур – бу қаршилик!
Йўқ! Гина эмас. Бу қаршилик! Кўринг тарихни.
Парвонадек қаноти куйган.
Умр тепасида мушт туйган…
Қийналаман виждон билан ман –
Мумкин эмас қарши турмасдан.
Ўз зиммамга катта иш олдим,
Эҳтимолки, тамом қилмасдан
Умрим тугар. Аммо бўлмайди,
Сенга қарши бош кўтармасдан!
Бу «Элтуз»нинг «Вақт машинаси» дастури кейинги ҳафта режасига киритилган Усмон Носир шеъри эди. Миллат ойдини Сталин томонидан қатл этилган.
Ассалом, Ўзбекистон, Рамазон муборак!
Рассом Туз