якшанба,
6 октябр 2024
14 декабр 2020
Зангиота ëпилса, докторлар ишсиз қоладими?
Тошкентдаги COVID-19га чалинганлар учун махсус қурилган Зангиота-2 шифохонасидаги касаллар ярмига қисқаргани айтилмоқда.
«Беморлар камайгани» сабабидан шифохона ходимларининг ойлиги камайтирилган. Тиббиëт ходимлари таниш-билишларига телефон қилиб «корона юқтирганлар йўқми?» деб сўрашмоқда.
Ноябрь ойи охирларига келиб COVID-19 марказлари ва коронавирус юққани гумон қилинган беморларни қабул қилиш-тақсимлаш марказлари ёпила бошлагани ҳақидаги расмий маълумотлар тарқала бошланди.
Шайхонтоҳур тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев 505 ўринли «Ёшлик» спорт мажмуаси ва 1008 касалга мўлжалланган “Атлас” ковид маркази ёпилганини маълум қилган эди.
Eltuz.com