Асосий мавзулар
28 декабр 2020

«Маънавияти» қўзиганлар талаби ортидан «Калиш» ҳайкали олиб ташланди

Ўзбекистонда маҳкумлар меҳнати шарафига қўйилган ёдгорликни бузишди. Таассуфки, у фақат бир неча кунгина турди, “оқ пальтоли” зиёлилар ва “маънавиятли” оломон ғазаби туфайли бузилди ва мен унинг фотосуратини ҳам топа олмадим, бироқ бахтимга расмини менга етказишди.

***

Маҳкумларга ёдгорлик Қамчиқ довонида, айнан Поп шаҳри пастида, ёки Поп рўпарасидаги тепаликда ўрнатилганди. Бу қайси томондан кўришга боғлиқ.

Ёдгорликнинг кўриниши оддий, бироқ экспрессив ифодали – улкан калишдан иборат эди. Айнан шу ерда, Попнинг пастида жазо ижро этиладиган зона, қисқаси, маҳбуслар калиш ишлаб чиқарадиган турма жойлашган.

***

Бу каби ёдгорликларни бутун Ўзбекистон бўйлаб ўрнатиш мумкин:

– ғишт кўринишида, чунки айрим шахсларга тегишли заводларда ғишт, асосан, маҳбусларнинг кучи билан ишлаб чиқарилади (менга ёзишларича: «Катта корхоналарига эга зоналар бор, масалан, Навоий Қизилтепасида, у ерда 30 ортиқ турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади, суткасига 150-200 минг дона ғишт етказиб берилади, тасаввур қилаяпсизми бунинг қанча катта пул эканини?»);

– у бир қоп цемент шаклида бўлиши мумкин, чунки цемент заводларида маҳкумлар ишлайди;

– ҳарсанг оҳактош шаклида, чунки жами оҳакни маҳкумлар ишлаб чиқаради.

Хуллас, бизнинг қамоқхоналарда маҳбусларнинг қулларча меҳнати билан жуда кўп маҳсулотлар етиштирилади.

***

Сиз ўйлаб кўрганмисиз қурилишлар нега фойдали эканини? Чунки қурилиш материалларининг таннархи жуда паст.

Ўйлаганмисиз ҳеч нега асосан ёш йигитларни арзимаган айб ёки мутлақо айби бўлмаса ҳам қамашади, бунинг устига, диний моддаларда бирваракайига гуруҳ-гуруҳ қилиб? Чунки улар бақувват ва соғлом, бунинг устига, деярли текин ва итоаткор қуллар кучи.

Маслократларни эса коррупция учун қамашмайди ва уларнинг оғир жиноят қилган фарзандларини ҳам, агар қамашса, узоқ муддат беришмайди. Чунки улар меҳнат қилишни билишмайди ва бу ГУИН учун фойдасиз.

Бу ГУЛАГ иқтисодиёти.

***

Калишга ёдгорликнинг иккинчи талқини эса – бу бизнинг қишлоқ жойларимиздаги энг биринчи ва энг керакли пойабзал.

***

Гарчи ҳўв анов гипсдан ясалиб, сариққа бўялган бадбашара қари кампир она ватан рамзини акс эттирувчи ёдгорлик сифатида ҳар бир аҳоли пунктида ўрнатилган, у маданий мерос объекти саналади ва унга доимий таъзим бажо келтирилади.

***

Поплик машҳур «Калиш»га ўрнатилган ёдгорлик талқини учун Амир Странникка раҳмат!

Фарида Шариф. Тошкент

Тағин ўқинг
18 ноябр 2020
The North Face компанияси санкт-петербурглик шахснинг айни маркадаги янги ботинка ичидан топган, маҳкум уйғурнинг ёрдам сўрагани битилган хати юзасидан ...
23 январ 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 37-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Мана, алҳамдулиллоҳ, шеърларимнинг ...
2 март 2017
Аввалига Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси сайтида босилган қуйидаги мақола жуда долзарб бўлгани сабабли мамлакатдаги бир неча норасмий интернет газеталарда, ...
18 октябр 2016
Ўзбекистон нашрларини кузатиб, интернет тўғрисида турли ваҳималар, унинг зарарини кўпиртириб кўрсатиш барча нодемократик тузумлардаги матбуотга хос хусусият, деган тўхтамга ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...