Асосий мавзулар
29 апрел 2021

Ўзбек урф-одати аëлларни бахтиқаро қилиш учун ўйлаб топилган

Феминизм дея оғизларингнинг икки четида тупук ялтираб тиржаясизлар, ўзларингча иякларингни кўтариб киноя қиласизлар, гўё бизнинг жамиятда қиз-аёллар тамом эркиндек.

Ундай эмас, ҳурматли тошболта, кесакболталар, аёлларимиз аксари зулмга кўмилиб яшайди. Биздаги урф-одатлар, қадриятлар, эркакларнинг оилавий тарбия ҳосиласи бўлган характерлари аёлларни бахтсиз қилишга қаратилган.

Бизлар аёлларга нисбатан муносабатда ўрта асрлардан пастроқдамиз.
Инсоният дунёга Кафкага озор бериш учун туғилади, деган гап бор.
Биз шу гапни бир оз ўзгартириб, аксари ўзбек эркаги дунёга аҳли аёлига зулм қилиш учун келади, деймиз.

Дебил, алкаш, мардикор ўзбек эркаги учун умр йўлдоши қўй, мол, буюм, одам эмас.
Эҳҳе, қанча аёллар оилавий зулм остида яшашини билмайсизлар.

Бўйни ингичка, оёқлари озғин, юзлари рангпар, бетининг бир томони қўтирсифат, на билими бор, на ҳунари бор, бу дунёга келиб онаси пиширган овқатни чалпиллатиб ейишдан бошқа ишни қотирмаган ўзбек йигити уйлангач, хотинини биқинига тепишдан бошқа ишни қойиллатмайди.

Менга қолса хотинурар куёвларни тўппа-тўғри оғзидан отган бўлардим.
Хотинурар йигитлар, эшакка хушторлик қилиб юраверинглар, қизлар сизга ҳайф.
Аёлларимиз оилада мислсиз зулм кўради.

Йигитларимизнинг онги итнинг онгидан ҳам паст.

Феминизм керак.

Фикрламасам, кўнгил кечинмаларимни ошкор этмасам, қўтир дунёга нафратимни билдирмасам, баъзан куюнганимни, баъзан суюнганимни намоён этмасам, бетим безга, кўзим пўстакнинг йиртиғига айланса, хўш, ўшанда яхши одам, намунали инсонга айланаманми?

Ўзимдаги тириклик аломатларини батамом йўқотсам, қалбимга қулф уриб, ақлимни сукутга ҳибс этсам, хўш, айтинг-чи, рисоладаги инсон ҳисобланаманми?
Космик кема топиб беринглар, ана, ойга кўчиб кетаман.

Наҳангга айланиб океанга шўнғисам ҳам бўлаверади.

Яхшиси, ишқ дардимни бошимга алам айлаб саҳрога жўнасам-чи. Балки саҳрода Мажнун ила танишиб дардлашарман.

Машраб бўлгим келар,
Мансурдек ўлгим келар.

Итга айланиб, шаҳар ташқарисидаги ахлатхона томон югурсаммикин?! Ачиган, қолдиқ луқмалар керагича бор у ерда, қорин ғамидан қутуламан. Думи ва тумшуғи майин жуфт ҳам топилиб қолади… ахлат уюмлари орасида.

«Қайда экан менинг насибам», деб увлайман. Тоғдай бадбўй ахлатлар ортидан излаганим ҳам увлайли: «Шу ердаман,севгилим» . Севгилим у томондан, мен бу томондан ахлат тоғларига кўтариламиз, энг чўққида кўришамиз, бир-биримизни ҳидлаб, дум ва бўйинларимизни суйкалаштирамиз, бундан қалбимиз қувонади. Кун бўйи тумшуғи узун ва туксиз севгилим билан ахлатзорда югургилаб, қувалашиб ўйнаймиз.

Хулас, шунга яқин ҳикоя бор.
Назаримда, «…ит бўлур, эшак бўлур…» деган сўз мазмунини англаб етдим, шекилли, фикр айтиб бирор нарсани ўзгартириш истагим пасайиб боряпти.
Ҳаммомдан ювиқсиз, ифлос чиқиб келаётган одамларни кўряпман….
Тўти илм ўргатаман деб ғашимга тегяпти.

Бахт,қувонч,шодлик сўзини маҳалламизнинг тиланчи алкашлари бировдан минг сўм ароққа пул ундирганида ўйлаб топганмикин, деб ўйлаяпман!
Ҳар бир одамнинг кўкси реанимация, у ерда кимдир ўлим билан жон талашиб ётибди.
Йўл четида очилган гулларнинг юз-қўлини чанг босади…

Бир аёлнинг йўғон бармоқлари, қадоқ кафтини кўриб, бу қанақа ҳаёт экан, деб ўйладим.
Сурбет катта тадбиркорликни бошлади – ўз сурати туширилган оёқ артадиган латта ишлаб чиқаришни йўлга қўйди!

Эълон бўлмайдиган эълон: Юзта маош ўрни яратдим!
Мансаб теккан қўй бўрига:» Қорнингни ёриб ташлайман».
Эр Европада, хотин Осиёда муқим яшаяпти! Бутун дунё уларнинг уйига айланди!
Сафимизга сиғиб, биз билан ош ейишинг учун истеъдодингнинг у ёқ-бу ёғини йўниб, бўйини пасайтиришга тўғри келади.

Ёмон ҳоким билан шаҳар устига қулаган юз тонналик бомбанинг орасида фарқ йўқ!
Ҳалиям эрталаб кўчага ақл ўргатгани эмас, ақл ўргангани чиқяпман.
Ҳалиям кўчага алик олганимас, салом бергани чиқяпман!
Ҳалиям кўчага яшаганимас, яшаётганларни томоша қилгани чиқяпман!
Ҳалиям кўчага ҳақ олганимас, олдиргани чиқяпман.
Ҳалиям уйғонганимда ёруғ дунёдаманми ёки гўрда уйғондимми, деб деразага қарайман.
Ҳалиям кўчага бойларни бойитгани чиқяпман.
Ҳалиям кўчага сўз айтгани эмас, аксинча, сўзимни яширгани чиқяпман. Бу дунёда қидириб бахт тополмайсан, балки бир кун одамлар жонсиз танангни тобутга солиб бахт манзили томон элитишади.
Инсоният учун сув тошқинлари, зилзила, қурғоқчилик, аномал совуқлар каби табиат инжиқликларидан кўра диктаторларнинг аҳмоқона ва ёвуз бошқарувига чидаб яшаш қийинроқ экан, деб ўйладим шу палла.

Ëзувчи Раҳимжон Раҳмат ҳикояси эди.

Тағин ўқинг
7 ноябр 2016
Вазирлар махкамасининг 7 октябр қарорига асосан Тошкентда кўплаб уй эгалари ва ижарада турувчилар текширилаётгани билдирилмоқда. Ўзбекистоннинг расмий ЎзА агентлиги ...
23 феврал 2021
(Муҳаммад Солиҳ аудиокитобининг давоми) Сизлар-чи, 1987 йилда нима билан машғул эдинглар, жаноб манқуртлар? Масалан, мен биламан, сизларнинг адабиётчиларингиз у ...
15 феврал 2017
13 феврал куни жазони ўташ муддати тугагани ортидан 69 ëшли Рустам Усмонов қамоқдан чиқарилди. Миллионер Рустам Усмонов 1998 йили ...
6 сентябр 2016
Юлдуз Усмонова 5 сентябр куни ютуб каналига қўйган янги видеомурожаатида Каримовнинг жанозаси ҳақида гап бошлаб, унга дунёнинг бутун подшолар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...