Асосий мавзулар
19 май 2021

Мардикор ҳарбийлар

Тошкент шаҳрида бунёд этилган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар 9 май арафасида боғ ҳудудини тозалаш ишларига сафарбар этилди. Улар ҳарбий хизматда йигитлик бурчини боғдаги асфальтларни ювиш билан ўтаган. 

Ушбу ҳолатга “Элтуз” мухбири бевосита гувоҳ бўлди ва ҳарбий хизматчилардан интервью олишга уринди. Суҳбат жараёнида улар ҳарбий хизматни Чирчиқда ўтаётгани, эрталаб тўққиздан кечки олтигача Ғалаба боғида ишлаётганини айтди. 

Исми сир қолишини истаган ҳарбий хизматчилар ҳарбий қисмда шароитлар, овқат ва бошқалар яхши экани, аммо май ойи бошидан ҳозирга (10 май) қадар ҳарбий тактика бўйича етарлича кўникма олинмагани, ҳатто командирларнинг ҳам оддий сафда туриш бўйича илми йўқлиги ҳақида гапирди.

Худди шу мазмунда “Элтуз” таҳририятига мурожаат ҳам келган эди. Хатда ҳарбий хизматдаги аскарларнинг турли ишларга сафарбар этилиши баён этилганди.

“Тошкент вилоятидаги ҳарбий қисмда бир ойлик ҳарбий хизматда бўлдим, –дейилади хатда. – Очиғи, Ватан олдидаги бурчимизни ўташ ва бир парча қоғоз учун ҳарбий хизматга борган эдим. 

Шунинг учун тишимни тишимга қўйиб чидадим. Очиқча айтаман, у ерда аҳвол оғир. Тўғри, ётоқ жой, овқат ва бошқадан муаммо йўқ. Аммо ҳарбий кўникма ва билим берилмайди. 

Бир ой умрим ҳавога совурилди. Бизни қўйдек еталаб юришди. Совуқда  Тошкент вилоятининг Ғазалкент шаҳрида 20 кун меҳмонхона қурилишида ишладик. Бизни бу ҳақда ҳеч кимга ошкор қилмаслик, акс ҳолда ҳужжат берилмаслиги билан қўрқитишди. 

Шунинг учун аксарият йигитлар ҳарбий хизматдан қайтгандан сўнг ҳам булар ҳақида ҳеч кимга оғиз очмайди”.

“Элтуз” мухбири Тошкент вилояти ҳарбий қисмлари масъулларидан телефон орқали ҳолатга изоҳ сўради. Улардан бирининг сўзларига кўра, бир ойлик ҳарбий хизматга кўрикдан ўтилиб, тўлов қилингандан сўнг чақирилиши ва бир ой давомида малакали мутахассислардан сабоқлар олиш белгиланган. 

Унинг билдиришича, ҳарбийлар фақат фавқулодда ҳолатларда меҳнатга сафарбар этилади, бошқа вақтларда уларнинг машғулот жараёнларига халал берилмайди. 

Масъул кузатилган ҳолатлар бўйича изоҳ ва аниқ маълумот бериш ваколатига эга эмаслигини Элтузга маълум қилди. 

Сирдарёда 9-май кунига бағишланган тадбирда ўзбек зобитлари мадҳия янграган пайтда ўзларини қандай тутишларини билмай қолишгани акс этган видео тармоқда кулгига сабаб бўлганди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 май 2024
Шу йилнинг январь ойида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги янги, замонавий ва фойдаланишга тайёр бўлган бинони (муқаддам GM компаниясига тегишли бўлган, ...
8 апрел 2019
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри судининг ёпиқ мажлисида ўтган асрнинг 90-йилларда Шуҳрат Домбрабадский номи билан танилган 62 яшар авторитет ...
11 август 2021
Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги 10 август куни “Босим остидаги ўзбек олимлари илмий даврани сафсата билан тўлдирмоқда” мақоласи юзасидан муносабат ...
Блоглар
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...
7 январ 2025
Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири ...