Асосий мавзулар
28 феврал 2022

Бугун Украина, эртагачи?

27-февралдан 28 февралга ўтар кечаси Вена шаҳар майдони намойишчилар билан тўлди. Улар Украинани қўллаб қувватлашмоқда. Тарихий биноларда Украина байроғи рамзи акс этган. Эсласангиз, 1938 йили Гитлер айни ҳудуд – Австрияни у ерда яшаётган немисларнинг топталган ҳаққини ҳимоя қилишни баҳона қилиб  босиб олган эди.

Ўша пайтда гер Гитлер билан музокаралар олиб борган ва Англияга уруш очмаслик юзасидан тинчлик битимини имзолашга эришган Буюк Британия Бош вазири Чемберлен бир йил ўтмай юрак ҳуружидан вафот этади. Чунки у тузган бетарафлик ва тинчлик битими бу иккинчи жаҳон урушининг бошланишига олиб келган эди. Шунга ўхшаш битим Гитлер ва Сталин ўртасида ҳам имзоланган эди. Бироқ бу қоғозлар тарих тахмонларида қолиб кетди.

Мамлакатлар тинчликни сақлаш учун Россия Украинада бошлаган урушга бетараф туришни исташмоқда, музокаралар билан банд бўлишмоқда. Бу вақтда эса Украинада уруш давом этмоқда.  Тарих такрорланмоқда. Фақат бу сафар Гитлер ўрнига Путин. Навбатдаги давлат қайси? Ҳар ҳолда Италия эмас…

Қудрат Бобожон,

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 январ 2021
Жаҳонгир Отажонов ва путинча сиёсий технологиялар. Отажонов партиясини регистрациядан ўтказиш учун Адлия вазирлигига борди. Партиясининг номи «Халқ манфаати», худди ...
21 сентябр 2022
Ўзбекистондаги кўплаб фермер хўжаликлари кластерлар пахта ва бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномалар нусхасини ҳалигача ўзларига бермаётганидан норозилик ...
3 июн 2021
Effect.uz ахлоқ-одоб қоидаларига зид хатти-ҳаракатларга йўл қўйган, аммо унинг муаммоларга дучор бўлиши сабаби бу билан боғлиқ эмас, дея ёзади ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...