Кўзқараш
21 феврал 2023

Кам таъминланганларни умрага жўнатиш керакми?

Журналист Раҳимжон Раҳмат ёзади: Шу,  кам таъминланган тоифа аллада азиз,  тўрвада майизга айланиб кетяпти. 

Майли,  камбағал тоифаларга ун, ёғ,  картошкадан ёрдам бериш керакдир,  лекин уларни давлат ҳисобидан умрага жўнатиш тўғри деб ҳисобламайман. 

Маҳалла алкашлари,  Худо урган дангасалар кун бўйи  ҚВП биноси атрофида айланишиб юради,  ароқ ичсаям шу атрофда ичади,  пўқ есаям шу атрофда ейди. » Ароқ ичгани ҚВП биноси атрофидан бошқа жой йўқми? »  –  деб сўрасангиз: » ҚВП биносига моддий ёрдам келса кўрмай қолмайлик, деб шу атрофда юрамиз», дейди.

Аксари соғлом.Бир нарса десангиз астойдил уришмоқчи бўлади.

«Ҳой, чўчқани боласи, ҚВП биноси атрофида қачон моддий ёрдам келаркан деб итдай искаланиб юргунча, ишласанг бўлмайдими, текинхўр. Ҳе, моддий ёрдам демай тилинг узилгур.

Нечта ночор оилага давлат ҳисобидан иссиқхона қуриб берилди.Ишлатгани йўқ.Ётибди вайрон бўлиб.

Энкайиб ишла. Меҳнат қил. Бир тўғрам нонингни ҳалол топиб е.

Моддий ёрдам бер деб ҚВП биноси остонасида кўндаланг ётиб олишдан уялмайсанми? Иш етарли.Ҳаммаёқ иш. Гадойчиликда лўлини ҳам орқада қолдирвордиларинг.

Имтиёзли қатламга айланди бу алкаш, дангаса гадойлар. Бу  тўдадан жамиятга не наф?!

«Энди давлат ҳисобидан умрага бормоқчимисан? Пишириб қўйгани бор сенга умрада, бориб еб келасан. Ўзинг дангаса, алкаш ва текинхўр бўлсанг,  умрада нима бор сенга?»

Хуллас, ишланглар.Меҳнат қилинглар.Тер тўкинглар. @eltuz2022

Тағин ўқинг
12 май 2015
«Ака буни унутиб бўлмайди, хали хеч ким унутгани йўқ. Ёш бола хам билади. Ўққа тутилган машиналар хам хамон 25 ...
4 май 2020
Сардоба тўғони ўпирилиши юзасидан терговни Давлат хавфсизлик хизмати олиб бормоқда. Фожеанинг эҳтимолий айбдорлари устидан Жиноят кодексининг 207-моддаси 1-қисми (Мансабга ...
5 ноябр 2015
30 октябр куни милиция ходимлари Яккабоғ тумани Амир Темур жамоа хўжалиги, Хўжа Илғор маҳалласида яшовчи Манзура Туробованинг 6 сигири ...
1 май 2023
Ўзбекистон мустақиллиги учун курашган Рўзи Назар 2015 йилнинг 1 майида оламдан ўтди. Рўзи Назар темир парда ортида яшаган туркистонликларга ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...