Ўзбекистоннинг янги номи: Кин Дза Дза
Ўзбек мулозимлари Каримов даврида ҳозиргидан анча ақлли кўринарди. Чунки гапиришмасди. Мирзиëев даврига келиб уларга тил битди. Қарасак, ҳаммаси ўқимаган, карра жадвалини ҳам билмайдиган овсарлар экан. Кўпи ўрис ТВ билан толибонча ваъзларни тинглаб мияси ошқовоққа айланган.
Замминстр Баҳодир Мажидовичнинг «кимнинг қайси рангдаги иштон кийиши» ҳақидаги гапи Янги Ўзбекистон учун диагноз бўлди. Макаренко айтмоқчи, бу бузуқлар тўдасини ҳайдаш керак. Менимча, мамлакат шимолий ғарбида овсар мулозимлар учун лепразорий ташкил қилиб, қамаб қўйиш керак. Қандай рангли иштон кийиш Кин Дза Дза фильмида ҳажв қилинган эди. Шимлар рангининг дифференциацияси бу — кино қахрамонлари тушиб қолган планетадагиларнинг ўз социал статусини ҳимоя қилишни билдиради.
Масалан, сариқ иштонни ким киймайди, малина ранглини ким кияди.
(Озодбек малина рангли кастим кияди аннақса) Бу ўзига хос кастовая системадир. Бу системада одам қадри ташқи атрибутлар билан белгиланади. Кинода иштон ранги билан боғлиқ матафора Совет давридаги каллаварам мулозимларни танқид қилиш учун ишлатилган эди.
@eltuz2022