Видео
28 март 2023

Саиданинг бомбаси

Тошкент марказидаги музейда Рауф Парфи ҳайкали тантанали очилгани ва Каримов даврида хор зор бўлган Чўлпон портрети намойиш қилингани ҳақидаги хабар пойтахт бомонди шуурида бомба каби пўртиллади.

Макаренко¸ Азиза Умарова¸ Умида Ҳақназар¸ Анора Содиқова каби тармоқ юлдузлари бу ҳақда ëзишди.

Машхур инқилобчилар оиласининг кенжа вакили Нодира Ҳидоятова эса бу воқеани ўзаро суҳбатда инқилобий деб баҳолади.

Тадбирга мезбонлик қилган музей раҳбарига раҳмат.

Лекин кўргазма очилиши кунига тақаб зудлик билан Нью Йоркдан қайтариб келинган «Бухоронинг бомбаланиши» асарининг охирги минутда музей ходимлари тарафидан тақиқланиб намойишига изн берилмагани эса атом бўмбаси пўртиллагани каби резонанс берди.

Бу худди Хрушчев даврида рассом асари устидан бульдозер юритган каби эди.

«Бухоронинг бўмбаланиши» асари муаллифи Вячеслав Охунов музейнинг бу тақиқидан кейин милтиқ кўтарган расмини тармоққа қўйиб. Ай йай йай деди.

Рассомнинг 35 йил олдин чизган асаридан нега мулозимлар қўрқиб қалтираб кетди?

Холбуки Вячеслав Охуновнинг бу асарини Ню Йоркдан Ўзбекистонга келтирилишига Ўзбекистон президентининг қизи, Саида Мирзиëева бош қош бўлган эди.

75 яшар рассом 10 соатлик парвоз машаққатини зиммасига олиб Ню Йоркка учиб уч кун ичида бу расмни топиб 27 март кунги тадбирга етказиш учун яна 10 соат учиб асарни ўз ватанига қайтариб олиб келган эди.

Бу хайрли ишни қилишга Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги¸ Ўзбекистоннинг Франкфуртдаги Бош консуллиги¸ Ўзбекистон маданий мерос агентлиги¸ Санъат ва маданият жамғармаси ва Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкати ҳисса қўшган эди.

Ню Йоркдаги Метрополитен музейида Ван Гогнинг миллион долларлик расмлари қандай авайлаб сақланаëтганини ўз кўзи билан кўрган Саида Мирзиëева ўзбек рассомининг олдинига Лондон кейин эса Ню Йоркка бориб қолган асари ўзбек музейи ҳазинасида туришини истади.

БМТ минбаридан гапирганида орол фожеасини Нукусдаги Савицкий музейидаги картиналар билан таққослаб гапирди.

Энг мухими эса гапдан амалий ишга ўтиб ўзбек рассоми асарини Америкадан қайтарилишига ëрдам берди.

Бунинг нимаси ëмон? «Саиданинг мутахассислиги нима ўзи? Нега у санъат соҳасига аралашади» деб савол қўяëтганларга встречний савол берсам.

Хўш санъат соҳасини билган¸ санъатшунослик соҳасида докторлик ëқлаган мулозимлар нега дунëга машхур рассом асарини кўргазмага қўйишдан ҳам қўрқди.

Хўш булар шундай ақлли бўлишса нега ўткан 15 йил ичида музейдаги 200дан ортиқ асар йўқолди?

Ўзбекистон музейчилиги тарихида асарларнинг мамлакатга қайтариишини бошлаб берган шахс президент қизи бўлиб чиқса бунга қаршилик қилиш керакми?

Масалан чўкаëтган одамни профессионал ғаввос эмас айтайлик президент қизи қутқарса у одамни яна чўктириб юбориш керакми?

Эринмаган банда Саидани Гулнорага ўхшатиб қотиб кулди.

Аммо битта мухим фарқ бор. Гулнора Ўзбекистондаги картиналарни ўмариб четга олиб чиқиб кетган эди.

Саида эса бу асарларни қайтаришни бошлади.

Мана свежий мисол. «Бухоронинг бомбаланиш» асари ва «Чўлпон» портрети давлат музейига қайтди.

Ўзбекистон деган давлатни тузган оила мансуби Мичиган унверситети профессори Темир Хўжа ака билан шахсан учрашиб¸ Темир аканинг отаси Усмон Хўжанинг жадид ғояларини қўллаб қувватлаб дунëда биринчи жадидлар музейини Бухорода очиш каби бомба ғояни амалга ошираëтган ҳам.

Бомбаубежишшега беркинайликми энди?

Қотиб қолган зеҳният тараққиëт йўлида ғов бўлаëтган бўлса буни қандай бартараф қилиш учун нечта саидалар керак?

Тоғлaрни тешиб туннел қазиш учун динамит билан пўртиллатилади.

Бошқа йўли йўқ буни. Қотиб қолган зеҳниятни ҳам бомба билан пўртиллатиб ўзгартириш мумкин.

Россия либерал зеҳниятиинг атоқли намоëндаси мархума Валерия Новодворская «Баъзан жохилларнинг эсини йиғиб олиши учун бомба пўртиллатиш» лозимлигини айтган эди.

Тўғри айтган. Кесмагунча қон чиқмайди. Жахолат тошини синдириш учун динамит керак.

Рассом Туз

Тағин ўқинг
8 апрел 2019
6 апрель куни Лондонда Ўзбекистон янги тарихининг турли даврларида сиёсатга турлича муносабатда бўлган зиддиятли олима Ширин Акинер 76 ёшида ...
11 ноябр 2019
Оддийгина авария содир этгани сабаб ички ишлар идорасига олиб борилгани ортидан икки ҳафта бедарак кетган андижонлик Абдуллоҳ Тоҳировнинг бошидан ...
28 май 2018
Андижон вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида шу кунларда жисмоний ва юридик шахсларга ажратилаётган уч фоизлик кредитнинг манбаи коррупционерлардан мусодара қилинаётган ...
22 феврал 2018
Ўзбекистон прокуратураси матбуот бўлими ходими 23 феврал куни телефонда «Элтуз» мухбирига Қодировнинг қамоққа олинмаганини, бошқа яна бир манба эса ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...