Кўзқараш
12 май 2023

Рассом Дали асари наркобарон Эскобар оиласини ўлимдан қандай қутқарган эди

Кеча Элтуз бош редактори Қудрат Бобожон билан гаплашсам¸ «культур-мултур мавзуларга авом қизиқмайди. просмотри оз бўлади,” деди. Бугун Bolt такси чақирсам, ичидаги шўпири косонсойлик экан. Хусниддин экан исмлари. Ўқиш ëзишни билмайди, чунки Каримов давридаги «мактабда» ўқиган. 

Лекин Наркобарон Эскобарни биларкан. Эскобар 400 минг долларга битта картина сотиб олгани ва бу картина унинг ўғли, қизи ва хотининии ўлимдан қутқаргани ҳикояси қизиқми сенга десам, қизиқ, деди. Бўлди, бўмасам Элтузнинг ютуб каналида эшитиб оласан дедим. 

(Ëзганимни барибир ўқий олмайди. Ҳарф танимайди) 

Бўлмаса бошладик. 

Ўзбекистондагилар назарида криминал авторитет бўлган Салимбойни уйидаям ҳар хил расмлар бор. Аммо бу расмларнинг сариқ чақалик бадиий ëки моддий қиймати йўқ. Ичига сомон тиқилган айиқларни балки обчиқиб сотса бўлади. Лекин Колумбия наркбарони Пол Эскобар уйидаги асарларга ҳатто Лувр ҳам ҳасад қилган. 

Ўша Пол Эскобар. Тоғ тепасида совуқда қолганида миллион долларни ëқиб исинган бират.  Испаниялик буюк рассом Салвадор Далининг наркобарон хотинининг ҳаётини сақлаб қолган расми «Рақс» деб аталади.  “Рақс» испаниялик Салвадор Далининг энг яхши сурати бўлмаслиги мумкин, лекин эҳтимол энг қизиқарли ҳикояси бўлган асардир. 

Далининг наркобарон хотинининг ҳаётини сақлаб қолган расми шу кунда Японияда авайлаб сақланади. 

«Рақс» нинг биринчи версияси Бродвей импресариоси Билли Роуз уйида чиққан ёнғинда ëниб кулга айланди. Дали бу асардан яна биттани чизди ва у охир-оқибат колумбиялик наркобарон Пабло Эскобарнинг уйига осилди.  Бу расмга оид барча тафсилот ва ҳамма нарса Эскобарнинг рафиқаси Виктория Хенао хотираларида тасвирланган. Бу тафсилотни ëзган «Пабло Эскобар» китоби ва » Менинг ҳаётим ва қамоқхонам» китобларида ўқиймиз. 

Эскобарнинг хотини рассом Далининг ишини биринчи бора кўрганидаги ҳис-туйғуларини эслайди. «Бу ақл бовар қилмайдиган эди», деб ёзади у. «Чексиз чўлда эр-хотиннинг шаҳвоний ва ҳаёлий ҳаракати мени ҳайратда қолдирди.» Энг муҳими, расм Эскобар оиласи аъзолари учун Меделлиндаги уйининг портлашидан зўрға омон қолганларида ўзига хос муқаддасотга айланди ва кейинчалик Виктория Хенаонинг сўзларига кўра, уни ва унинг болаларининг ҳаётини сақлаб қолган ўзига хос «кўзмунчоқ» бўлди.

Китобда расмнинг ҳикояси шундай ҳикоя қилинади. «Рақс» нинг биринчи версияси «Boogie-woogie санъати»деб номланган. Бу сериянинг бир қисми эди. Билл Роуз 1944 йилда «Eтти тирик санъат» мусиқий ревьюси биринчи версияси ишлаб чиқарилишидан олдин Зигфелд театрини безашни буюрди. Бу безаклар орасида «Рақс» нинг биринчи версияси «Boogie-woogie санъати»деб номланган асар ҳам бор эди. 

Кейинчалик расмларнинг бутун цикли Ню-Йоркнинг чеккасидаги Кисcо тоғидаги Роузнинг қасрига кўчирилди. Бироқ, 1956 йилда уйда ёнғин чиқди ва барча ишлар ëниб кул бўлди. Дали асл нусхалари билан бир хил нархда янгиларини чизиб беришни ваъда қилди. 

Дали ўзи яшаган Испания Порт Лигатида янги расмни чизди. Бу вақтга келиб, рассом бутун дунёга машҳур бўлганди. Расмнинг иккинчи версияси аввалгисидан бироз фарқ қиларди. Фақат иккита одам қолган, қибурлар ғойиб бўлган эди. Фон ҳам бошқача бўлиб қолганди. Расм номи ҳам ўзгарди, энди асар «Рақс» ёки «Рок-Н-Ролл»деб номланди. Кейинчалик бу асар Роузнинг Манхеттендаги квартирасини безатди. Сал ўтмай асар сотилди. 

Роуздан «рақс» ни сотиб олган одам уни 1985 йил Ню-Йркдаги Сотби аукционида 209 000 долларга сотди (ҳозир бу тахминан 490 000 dollar). Аммо 1988 йилга келиб, асар аллақачон Колумбиядаги наркобарон коллекциясининг бир қисми эди. Наркобароннинг рафиқаси санъат унинг учун атрофда ҳукмронлик қилган зўравонлик ва қўрқув муҳитидан паноҳга айланганини ёзади. Унинг таъкидлашича, у Эскобарнинг жиноятлари кўлами ҳақида билмаган, аммо уларни рад этишга уринмайди ва яқинда Колумбия радиостансиясига берган интервюсида одамларга етказилган оғриқ учун узр сўради.

Виктория Хенао тўплаган асарлар (ва унинг коллекциясида Клаудио Браво, Фернандо Ботеро ва Эдгард Негретнинг асарлари бор эди), унинг ўрни «деярли сезмаган» — уни фақат «антиқа буюмлар ва эски машиналар»қизиқтирган.

Аммо Дали асарини сотиб олиш, айниқса, муҳим эди. «22 ёшимда уйимда шундай санъат асари бўлиши менга ақл бовар қилмайдиган туюлди», деб еслайди у мафиозининг хотини.  Виктория Хенао 17 йил наркобарон Пабло Эскобар билан то наркобарон 1993 йилда ўлдирилгунча бирга яшади. 

Эскобар квартирасида Далининг расми «имтиёзли жойда» — кутубхонада осилган, бу ерда уни бир неча нуқтаи назардан кўриш мумкин эди. У 1988 йилда уй яқинида портловчи моддалар билан тўлдирилган машина портлаганида асар ўша ерда еди. Мафиознинг ўзи бинода бўлмаган, аммо унинг оила аъзолари қочишга муваффақ бўлишган. «Рақс» эса зарарсиз қолди.

Виктория Хенао расмни Меделлиннинг бошқа ҳудудидаги синглисининг уйига кўчирди. Аммо бу жой ҳам ҳужумга учради-1993 йилда уни Эскобардан нафратланган Лос Пепес «ҳушёрлик қўмитаси» аъзолари ёқиб юборишди.

Мафизонинг хотини «рақс» йўқ қилинган деган қарор қилди, аммо ўша йилнинг декабр ойида — Эскобар вафотидан кейин хужумчилар асарни олишганини билди. Кўп ўтмай, у Лос Пепес раҳбари Карлос Кастагно бевадан хабар олди. Гуруҳ бева аёл эрининг душманларига пул тўлаши учун расмни қайтаришга рози бўлди.

Виктория Хенао ва унинг оиласи Колумбияни секин тарк этиб, Аргентинага жойлашишга муваффақ бўлишди.

«Мен рақс ҳақида билган охирги нарса шундаки, Карлос Боготадаги бир нечта дилерларга қўнғироқ қилиб, асарни хориждаги коллекционерга сотишда ёрдам сўрадим», деб ёзади у.

1994 йилда» рақс » Лондондаги Кристи аукционида сотувга қўйилди. Провианс/асар тарихида Билли Роуз ва бошқа коллекционерлар аввалги эгалари рўйхатига киритилган, аммо сотувчи ёки Эскобарнинг исмлари айтилмаган. Аукцион уйи расмга сотишдан олдин 625 минг доллар миқдорида дастлабки баҳо берди. Натижада, уни Хебио sport товарлари чакана савдо тармоғининг асосчиси, япониялик тадбиркор Теизо Мороҳаши номаълум миқдорга сотиб олди.

Жами у Савадор Далининг 330 га яқин расмлари, ҳайкаллари, гравюралари ва бошқа асарларига эгалик қилган. Кейинчалик у асарни бошқа рассомларнинг етмишта асари билан бирга 1999 йилда Фукусима префектурасида очилган Мороҳаши замонавий санъат музейига совға қилди. 

Энди галерея йилига 50 мингга яқин меҳмонни қабул қилади.

Ҳазил, гўзаллик ва ақл бовар қилмайдиган нарсаларни қадрлаган Дали, албатта, «рақс» Япон музейига тушиш учун қилган ғалати ва саргузаштли саёҳатдан завқланган бўларди.

Рассом Туз

Тағин ўқинг
16 ноябр 2020
Майли, нонкўрга чиқаринг, майли, душманга ва майли, провокаторга. Лекин мен ҳозир шунчаки фактларни констатация қилмоқчиман. Ушбу расмга қаранг. Кимдадир ...
18 сентябр 2019
Шу кунларда ЎзА журналисти Анора Содиқова ўзбек тилининг Ўзбекистонда ривожланишини қўллаб чиқишлар қилди. Таниқли ўзбек шоири Мирзо Кенжабек эса ...
30 ноябр 2016
26 минут давом этган ББС ўзбек хизмати мухбири Ибрат Cафо билан суҳбати чоғида кичик Ислом Каримов шунингдек онаси Гулнора ...
24 феврал 2022
Ўзбекистон шахмат федерацияси АҚШ элчихонасини Ўзбекистон ҳудудида жосуслик фаолиятини амалга ошираётганликда айблади. @eltuz олиб борган суриштирув АҚШ элчихонасини айблаш ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...