Кўзқараш
5 октябр 2023

Shahoza Soatova. «Жасадлар чириб кетиши учун хлор сепишган… Чўлпонга ўқ етмагани учун чопиб ташлашган…»

Бундан 85 йил аввал қонли бир тун бўлди…

«4 октябрдан 5 октябрга ўтар кечаси, ҳамма ухлаган вақтда Фитрат, Абдулла Қодирий, Отажон Ҳошим каби зиёлилар ҳозирги Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган НКВД махсус полигонида отиб ташланган.

Уларнинг барчаси битта чуқурга кафансиз, жанозасиз махфий равишда дафн этилган. Жасадлар тезроқ чириб кетиши учун устиларидан ё хлор сепишган ёки тезак ташлашган.

Чўлпонга ўқ етмай қолганиданми ёки тўппонча отилмаганиданми, жаллодлар уни ўша кеча отмасликка қарор қилади. Аммо шоир «Ўлдиринглар! Мен сенларнинг давлатингда, замонингда яшашни истамайман! Сенларни кўргим йўқ», деб бақиради. Шунда Чўлпонни болта билан чопиб ўлдиришган» (раҳматли академик Наим Каримов)

Шу биттагина тун ҳақида ўнлаб кино олиш мумкин, сериал қилиш мумкин, роман ёзиш мумкин (битта роман бор айтганча, Ҳамид Исмоил ёзган «Жинлар базми»). Вақтни ортга қайтаролмаймиз, аммо авлодлар тўғри хулосалар чиқариши, мустақилликнинг қадрини англаши учун 4-5 октябрь туни фабуласидан туриб кўп нарсалар қила оламиз.

Бугун шу раҳматлик боболаримиз ҳақига дуо қилайлик.

Тағин ўқинг
23 август 2019
Ўзига ишончи бўлмаган, қўрқоқ ва ожиз сиёсатчиларгина давлатни диктатура усулида бошқариш йўлини танлашади. Бу энг осон йўл. Аҳмоқнинг ҳам ...
26 июн 2023
Тўраев Абдусамад Абдулҳамидович 13.01.1959 йилда Учқўрғон туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали, 4 нафар фарзанди бор, ёшга доир ...
26 декабр 2017
Президент Шавкат Мирзиëев парламентдаги 22 декабрь кунги чиқишида Молия вазирлигини кескин танқид қилиши ортидан вазирликда текшириш, ходимларни оммавий ишдан ...
25 октябр 2023
МТРК бошловчиси Дилшода Матчонованинг Ўзбекистон конституциясида қораланган ирқчилик, қирғинни қўллаб-қувватлаб 70 миллон кишини ўчоқда ëққан Гитлерга ошиқ бўлгани журналистика ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...