Биз ўзгаришларни истаймизми?
Ўзбекистонда дунёвий, демократик, саводли, зиёли мухолифатнинг йўқ қилиниши, келажакда қўзғолонлар бўлган тақдирда ҳукумат билан диалог қилишга заррача умид қолдирмади.
Беқарорликлар муқаррар, чунки вазиятнинг барча “инқилобий” аломатлари: иқтисодий таранглик, ижтимоий танглик, сиёсий бўҳрон, ислоҳотлар эҳтиёжи, ҳукуматнинг вазиятни ўнглолмай фақат гайкаларни қотиришдан нари ўтолмаётганида яққол кўриниб турибди.
Умуман, мамлакатни инқилобга етакловчи классик вазият яралди – «Юқоридагилар эплолмайди, қуйидагилар истамайди». Юзага келган ҳолатни инкор этиш ва “сезмасликка олиш”га қанча уринишмасин, реал ҳақиқат аён. Жамиятнинг оммавий деградацияси, таълим тизимининг таназзули, ўртача статистик аҳолининг саводи ночорлиги кўриниб турибди.
Ўзимизни алдаш на ҳожат. Бу — радикал бир “воиз” таъсирига берилиш учун бош қадам. Кейин эса, иқтисодий унсур, муносиб ҳақ тўланадиган ишнинг йўқлиги, саноат ва қишлоқ хўжалик соҳасидаги бюрократик-коррупцион тўсиқлар, ҳусусий бизнесга бўлган босимлар, рейдерлик босқинлари, солиқнинг оғир юки ва ҳоказолар келади. Бунинг бари, фуқароларнинг мамлакат ташқарисига меҳнат миграциясига чиқиб кетишига олиб келади.
Аксарият бахт изловчилар Россиянинг олис ўлкаларига интилишади. Бироқ у ерларда ҳам аҳвол бинойидекмас: иқтисодий инқироз ва РФ миграция қонунларининг кескинлиги муҳожир жамиятнинг анча қисмини тағин, ўз болаларига “бир бурда нон топиш” имкони бўлмаган юртларига қайтишга мажбур этади.
Ёпиқ доира ҳосил бўлди… Ўзбекистоннинг чекка мактабларда ўқиб, оддий билимлардан саводи тўкис бўлмаган бола фақирнинг мачитга бориб мулланинг насиҳатини тинглашдан бошқа чораси қолмайди. Бироқ шу ерда ҳам ҳукматимиз пайдо бўлади ва унга динга амал қилишни тақиқлай бошлайди. Хўш, бу чаласавод ва ноҳақликдан аҳволи танг бу одам нима қилиши керак? У нима ҳақда ўйлаши керак?
Зиёли мухолифатни янчиб ташлаш мумкин, у куч ишлатмайди ва қўн тўкмайди, у ҳамиша диалогларга ҳозир ва ҳеч қачон фаол қаршилик кўрсатишга тайёр эмас. Бироқ радикал мухолифатни куч усуллари билан янчиб ташлаш мумкин эмас. Агар биттасини турмага қамасанг, у ерда у ўз ташвиқотини юритади ва озодликка тағин ўнлаб радикаллар чиқади. Агар уни ўлдиришса, уни эътиқод қурбони дея эълон қилишади, яқинлари ва дўстлари унинг ортидан эргашади. Ёки уни мамлакатдан сургун қилишади, у эса атрофида тағин ўзи каби юзлаб аламзада ва чаласаводларни йиғади…
Шу тариқа «гайкаларни қотириш» сиёсати муҳтамал зиддият ўчоқларининг геометрик прогрессив ўсишига олиб келади. Бунга қарши фақат маърифат, ўйланган ва ҳалол иқтисодий сиёсат, ижтимоий адолат билан қарши туриш мумкин. Таассуфки, Ўзбекистон ҳукуматининг иддаолари ўзгача.
Бугунги кунда унинг ҳаракатлари радикализм ривожи манбаи ва катализаторига айланган, боз устига устивор шаклда — айнан диний йўналишда. Бу на жамиятга, на ҳукуматнинг ўзига ҳеч бир ҳосият олиб келмайди. Режим ҳимоячилари ёрқин мисол сифатида Сурия ва Ироқ, Афғонистон ва Сомалидаги воқеаларига ишора қилишади.
Бироқ айни мамлакатларнинг шу қадар фожиали алфозга тушишларига тўлиқ масъулият ҳокимият тепасида “боқиманда” бўлиб узоқ қолиб кетган касофатли ҳукмдорлари елкасидадир! Зотан ўз фуқароларига, конституция, ижтимоий адолатга айни муносабат бошбошдоқликнинг туғилишига бош сабабдир. Биз бутун Ўзбекистон, шунингдек Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари ҳамжамияти, уларнинг ҳақсиз фуқаролар учун ўз тарихларидаги сўнгги 25 йил ичида юз берган воқеаларга разм солиш вақти келди деб ҳисоблаймиз.
Қанот Одил, Саид Сафаров,
www.eltuz.com