Кундалик
10 ноябр 2015

Ковушини тўғрилаб қўйган бўлишарди…

Акмал Набиев
Eltuz.com

Қиш мавсуми яқинлашгани сабаб кейинги пайтларда ўзбеклар муҳокама қилаётган асосий мавзулардан бири уйни иситиш, қандай қилиб қишдан совуқ қотмай чиқиш бўлиб қолди.

Жуда кўп юртдошларимиз муқобил иситиш қурилмалари сифатида ўз тажрибалари билан ўртоқлашмоқда. Жиддий суҳбатлар бўлмоқда…

Тўғрисини айтсам ачиниб кетаяпман, зиёли инсонлар муаммо ечими қолиб бошқа нарсалар билан ўз вақтларини беҳуда йўқотаётганига ва юртдошларимизни чалғитаётганига.

Биласизларми, шундай муаммолар бошқа давлатларда бўлганида асосий муҳокама қилинадиган нарса муқобил иситиш мосламалари эмас, балки, аҳолини иссиқлик билан таъминлай олмаётган ҳукумат раҳбарларининг фаолияти бўларди.

Наҳотки юртдошларимизга муқобил вариантларни таклиф қилаётганлар фикр қилмайдилар-ки Ўзбекистон етарлигидан ортиқча даражада газ заҳираларига эга ва ўз аҳолисига раво кўрмаган газни хорижга сотиб юбораётганини? Нега халқни ўз ҳақларини талаб қилишга чақириш ўрнига қаердаги иккинчи, учинчи даражали нарсалар билан чалғитишади?

Бундан бир неча йиллар аввал бизга қўшни қишлоқда ҳоким яшарди. Қишлоқ йўллари совет давридан буён асфальт кўрмагани натижасида дабдаласи чиқиб кетган эди.

Бир сафар ўша қишлоққа йўлим тушиб қолди, кўчанинг ўртасидан худди пояндоз тўшалгандек бир машина сиғадиган қилиб асфальт босилибди.

Асфальт йўлдан бироз юргандим асосий кўча қолиб советлар даврида ҳам асфальт кўрмаган дала йўлига бурилди.

Мен ҳам қизиқиш устунлик қилиб ўша кўчага бурилдим. Қаранг, шу кетишда кўча ярмида ҳоким солган кошона уй олдигача бордим, ундан кейин яна одатдагидек тупроқ йўл.

Нега айтаяпман бу воқеани? Тасаввур қилинг шу воқеа юртимизда эмас, Ғарбни қўйиб туринг, Россияда ёки Қозоғистонда бўлганида халқ ўша ҳокимни ўз ҳолига қўйиб қўярмиди?

Йўқ! Бундай ҳокимнинг дарров ковушини тўғрилаб қўйган бўлишарди…

Тағин ўқинг
16 сентябр 2016
Бугун Жиззахга Мирзиёев келиши муносабати билан қўй сўйилади. Бу вилоятда у ҳокимлиги даврида нималар қилмади, айниқса Каримовнинг кўнглини олиш ...
30 декабр 2020
Ичида президент ваъзлари қамалган смартфон сотувга чиқди. Eltuz.com
16 феврал 2017
13 январ куни кечга яқин Стокгольмнинг жанубида 35 ёшлардаги чимкентлик Шуҳрат исмли ўзбек мухожири жанжал ортидан пичоқлаб ўлдирилди. Воқеа ...
8 ноябр 2017
8 ноябрь куни Андижон шаҳри расталарида бир кило мол гўшти нархи 36 минг сўмга кўтарилди. Андижондаги «Эски шаҳар» ва ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...