Партиялар «Қиёматга қолган қарз»ни узишга сафарбар этилди
Ўзбекистон телеканаллари орқали бир неча марта намойиш этилган, «ўз йўлидан адашганлар, диний экстремистлар, Ватан хоинлари»га бағишланган «Қиёматга қолган қарз» ҳужжатли фильми мазмун-моҳиятини халқимизга тўлиқ етказиш ишларига сиёсий партиялар ҳам сафарбар этилди.
«Миллий тикланиш» газетасининг ёзишича, шу номдаги сиёсий партия мазкур фильмни намойиш этиш кўзланган давра суҳбатларини ташкил этмоқда.
Бу давра суҳбатларида «маънавий иммунитетни ошириш, ёшларда ватанпарварлик туйғусини юксалтириш, президентимиз таъбири билан айтганда, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш» мавзулари кўтарилмоқда.
Энг асосийси, партия «ёшларни бузғунчи ғоялардан асраш»ни тарғиб қиляпти. Албатта, «бузғунчи ғоя» деганда ҳукмрон тузумнинг мафкурасига қарши эркин фикрлар, амалдаги ҳукуматнинг кирдикорларни фош қилувчи маълумотлар ҳам назарда тутилаётгани сир эмас.
Eltuz.com