Кундалик
26 декабр 2015

Ўктам Пардаевга навбатдаги айблов илгари сурилди

ЎзРесЖКнинг фирибгарлик ва товламачилик моддалари билан айблов эълон қилинган Руҳиё Баитова Амнистия Қарорига асосан авф этилди ва озодликка чиқарилди!

Маълумки, жиззахлик ҳуқуқбон Ўктам Пардаев фирибгарлик ва товламачилик моддалари билан айблов эълон қилинган Руҳиё Баитованинг тергов жараёнидаги асоссиз кўрсатмаси асосида 2015 йилнинг 16 ноябрь куни хибсга олинган эди.

Шу бугун, 26 декабрь куни Руҳиё Баитова Амнистия Қарорига асосан озод этилганлиги маълум бўлди.

Шу бугун, 26 декабр куни 40 кундирки эҳтиёт чораси сифатида хибсда сақланаётган жиззахлик ҳуқуқбон Ўктам Пардаевга ЎзРесЖКнинг 140 –модда(Ҳақорат қилиш)си билан айблов эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ҳуқуқбон Ўктам Пардаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168- модда, 2-қисми “б”, “в” банди(Фирибгарлик), 28–модда (Жиноят иштирокчиларининг турлари), шунингдек, 211-моддаси 2-қисми “а” банди(Пора бериш)га асосан жиноят иши қўзғатилган эди.

168-, 28-, 211- моддаларда назарда тутилган жиноятларни ҳуқуқбоннтинг бўйнига илишни эплай олмаган қонун идоралари ходимлари янги айбловни – 140-модда( ҳақорат қилиш) айбловини ўйлаб топишган кўринади.

Жиззахлик ҳуқуқ фаоли Ўктам Пардаевга қўйилаётган моддалар нечоғлик тўғри малакаланган?

Мазкур моддалар таҳлили билан тез кунларда танишиб оласиз?

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
мустақил журналист,
ҳуқуқ фаоли

Тағин ўқинг
16 март 2020
Жорий йилнинг 16 мартига келиб Ўзбекистонда расман қайд этилган коронавирус (COVID-19)ни юқтирганлар сони, куннинг биринчи ярмида олинган маълумотга кўра, ...
9 май 2016
Eltuz.com манбасининг айтишича, бош вазир ўринбосари, айни пайтда «Ўзавтосаноат» АК бошқарув раиси, Машинасозлик, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни ...
15 март 2024
РТ: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана ҳафта айланиб сиз билан биргаман. МС:  Ничиксизла хўжик брри, мўччи ойникала. Бухорода ...
17 май 2018
Тошкентда содир этилган 1999 йил 16 феврал портлашлардан икки кун ўтиб, Муҳаммад Бекжоннинг акаси яшайдиган Янгибозордаги уйни Хоразм вилояти ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...