«Учар»лар ҳукумат ечмаган муаммони ҳал қилмоқда
Гап Ўзбекистонда анча вақтдан бери давом этаётган бензин тақчиллиги муаммоси ҳақида бормоқда. Бугун бензин фақат Тошкентдагина бир амаллаб топилаётгани, вилоятларда эса бу ёқилғи умуман йўқлиги, бори ҳам давлат нархидан анча қимматга сотилаётгани кўпчиликка сир эмас.
Лекин ҳукумат бу муаммони ҳал этишга шошилмаётгани сабабли айрим «тадбиркор» фуқаролар ноқонуний бўлса-да, унинг ечимини топишга уринмоқда.
Газетанинг Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматига асосланиб ёзишича, минглаб литр бензин ва дизел ёқилғисини ноқонуний йўл билан мамлакатга олиб киришга оид кўплаб ҳолатларнинг олди олинган. Жумладан, ҳазорасплик бир фуқаро ўз юк машинасида нақд 31350 литрдан ортиқ бензинни ноқонуний равишда олиб киришга уринаётган пайтда қўлга тушган.
Гап шундаки, агар ҳукуматнинг ўзи халқини керакли маҳсулотлар билан таъминлашни эплай олмас экан, бу ишни «учарлар» амалга оширишга киришиши бозор қонуниятидир.
Eltuz.com