Дайжест
27 апрел 2016

“Учар”лар ҳукумат ечмаган муаммони ҳал қилмоқда

Гап Ўзбекистонда анча вақтдан бери давом этаётган бензин тақчиллиги муаммоси ҳақида бормоқда. Бугун бензин фақат Тошкентдагина бир амаллаб топилаётгани, вилоятларда эса бу ёқилғи умуман йўқлиги, бори ҳам давлат нархидан анча қимматга сотилаётгани кўпчиликка сир эмас.

Лекин ҳукумат бу муаммони ҳал этишга шошилмаётгани сабабли айрим “тадбиркор” фуқаролар ноқонуний бўлса-да, унинг ечимини топишга уринмоқда.

Газетанинг Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматига асосланиб ёзишича, минглаб литр бензин ва дизел ёқилғисини ноқонуний йўл билан мамлакатга олиб киришга оид кўплаб ҳолатларнинг олди олинган. Жумладан, ҳазорасплик бир фуқаро ўз юк машинасида нақд 31350 литрдан ортиқ бензинни ноқонуний равишда олиб киришга уринаётган пайтда қўлга тушган.

Гап шундаки, агар ҳукуматнинг ўзи халқини керакли маҳсулотлар билан таъминлашни эплай олмас экан, бу ишни “учарлар” амалга оширишга киришиши бозор қонуниятидир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 март 2018
2015 йилнинг 23 мартида давлат бошқарувининг коррупциядан холи шаклини яратган Сингапур лидери Ли Куан Ю 92 ёшида вафот этди. ...
22 март 2016
Газетада ёзилишича, цех бошлиғи нашриётнинг рангли принтерида 30 та юз долларлик купюра тайёрлаган. Сохта валютани ўтказиш учун ўзига иккита ...
27 декабр 2016
Телеграмда тарқалган видеода Тошкентнинг ТТЗ бозорида каллаи саҳарлаб тухум олиш учун навбатда турган тумонот одамни кўриш мумкин. Изохларга кўра, ...
29 октябр 2015
Америка – “Сеҳрли диёр”да яшаш иштиёқида бўлган ўзбекистонликлар бир ой мабайнида ўз омадларини синаб кўришлари мумкин. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ...
Блоглар
23 август 2019
Мамлакат турғунларининг бузилаётган уйлари учун бозор нархида товон талаб қилиши очкўзлик экан. Президент самолёти учун ...
14 август 2019
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизовнинг Покистонга ташрифи ва “Толибон” ҳаракати вакилларининг Тошкентга сафари ...
13 август 2019
Таниқли жаноб Алламжонов раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон Президенти маъмурияти ҳузуридги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тағин ...