Истанбуллик йигит ўзбек аëлни уриб ўлдирди
Истанбулнинг Бошоқшаҳар (Başakşehir) мавзесида яшайдиган 55 яшар Азиз Чалишқон (Aziz Çalışkan) 29 апрел оқшомида ўз севгилисини ўлдирганига иқрорлигини айтиб полицияга таслим бўлди.
“Ҳар куни урардим, аммо нега бугун ўлганини тушунмай қолдим” деди полицияга ўз оëғи билан келган мухтамал қотил.
Бу эътироф ортидан Зиë Гўкалп маҳалласидаги Азизнинг уйига борган полиция гуруҳи у ерда бир аëлнинг жонсиз танасини кўришди.
Аниқланишича жасад Ўзбекистон фуқароси 36 яшар Муборакхон Усмонованики бўлиб чиқди. Баъзи турк нашрлари мақтулнинг исмини Nuborakhon тарзида ҳам ëзишди.
Полиция вакилларининг матбуотга билдирилишича мархуманинг бадани калтакларардан мўматалақ бўлиб кетган ва баъзи жойлари эса ëрилиб кетган.
Хотинни ўлдирганликда гумон қилинган Азизнинг полицияга айтишича “Ўртада гап қочган ва муштлар ишга тушган”
“Бир мушт урувдим йиқилиб ерга тушди. Ҳушидан кетди деб ўйладим. Зотан ҳар куни урардим уни, таëқдан кейин ҳушига келиб йиғлаб сиқтаб юраверарди. Бу сафар қаттиқроқ урдим чоғи ўлиб қолди”, дея эътироф қилади гумондор.
Eltuz.comга маълум бўлишича, ўзбек аëлни ўлдиришда гумонланган Туркия ватандоши 55 яшар Азиз Чолишқон муқаддам бир нечта жиноятлар содир қилиб жазо ўтаган ва полиция назоратида турган.
Eltuz.com