Кундалик
9 май 2016

Бош вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов изоляциядалиги иддао қилинмоқда

Eltuz.com манбасининг айтишича, бош вазир ўринбосари, айни пайтда «Ўзавтосаноат» АК бошқарув раиси, Машинасозлик, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари мажмуаси раҳбари “Улуғбек Рўзиқулов мамлакатдан чиқиб кетиш пайтда МХХ ходимлари тарафидан аэропортда тўхтатилиб изоляция қилинган«.

Фақат бир манба айтаётган бу “воқеа” 7 май куни пешиндан кейин рўй берган.

Манбанинг айтишича, Рўзиқулов GM-Uzbekistan билан боглиқ криминал схемаларга оид жиноят иши бўйича терговчиларга сўроқ бермоқда.

rasm1352
Бу орада рассом Туз Бош вазир ўринбосарининг қочишини ҳажв қилди. Eltuz.com

Ўзбекистонда GM Uzbekistan иши бўйича ширкат бош директори Тоҳир Жалиловдан ташқари яна камида 10 одам ҳибсга олингани ортидан “Ўзавтосаноат” бошқарув раиси, Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Улуғбек Рўзиқуловнинг ҳам терговга чақирилгани ҳақида Озодлик радиоси билдирган эди.

1 май куни Eltuz.com автосаноат учун маъсул бўлган Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов “гуноҳ эчкиси” сифатида қурбонликка ҳозирланаётгани ҳақида ёзган эди.

“Ҳар холда ўтган жума куни Рўзиқулов ўз вазифасидан истеъфо бериш ҳақида аризани ëзди” деб такидлаган эди Eltuz.com манбаси.

Айни пайтда Рўзиқулов Узбекистон бош вазири уринбосари сифатида хукумат интернет порталида турибди. Унинг ҳибс килингани ҳақида расмий маълумот йўқ.

Манбаларнинг айтишича, бошқарув элитасидаги аксар мулозимлардан фарқли тарзда “уч хонали квартирада намойишкорона камтар” истиқомат қиладиган ва “ўта эхтиëткор” Рўзиқуловни “майдондан супуриб ташлаш” учун информацион мужодала бошланган.

Пул эгаларининг тахт учун кураши

rasm1353
Айни пайтда Рўзиқулов Узбекистон бош вазири уринбосари сифатида хукумат интернет порталида турибди

Eltuz.com мухбирининг ўрганишича, бу масала 26 апрел куни Ўзбекистон ва Россия раҳбарларининг учрашув пайтида ҳам кун тартибининг матбуотга очиқланмаган қисмида бўлган.

Яна аниқланишича, Жалиловнинг ҳибсга олинишига сабаб бўлган автомобил ишлаб чиқариш соҳасига оид компроматлар Ўзбекистон молия вазири Рустам Азимовга қарши гуруҳнинг ишидир.

Азимов муҳтамал ворис, яъни Ўзбекистоннинг “эртанги президенти” бўлиши ҳақидаги гап-сўзлар ортидан Азимовга қарши ахборот уруши нишоналари кўрина бошлади.

Eltuz.com мухбири, ўз тасарруфидаги маълумот иддаолар асосида “Рустам Азимов гуруҳи ўзларига қаратилган ҳужум стрелкасини Бош вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқуловга қарши йўналтирди” деган ҳулосага келган эди.

Абдужамил Дўстмуҳаммад
Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 август 2018
Инсон ҳуқуқлари бўйича ўзбек-герман форуми «Ўзбек фермери учун ипак бўйинтуруқ» номли ҳисоботини эълон қилди, бунда Ўзбекистон пиллачилигида мажбурий меҳнатдан ...
7 март 2017
Андижон шаҳрида яшовчи Ҳ. жуда келишган, кўркам йигит. Махалладошлари уни машҳур футболчи Криштиану Роналдуга ўхшатишади. Қўшниларининг айтишича, Ҳ. ақлли, ...
30 октябр 2019
Таниқли ўзбек ёзувчиси Одил Ёқубовнинг бу фикрлари 2008 йилнинг июнида машҳур қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов вафоти муносабати билан «Озодлик» ...
17 апрел 2018
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг Қирғизистонга ташрифи пайтида унга суиқасд қилишда айбланиб, 15 йилга қамалган 30 яшар Достонбекнинг отаси Хурсандбек ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...