жума,
22 ноябр 2024
10 май 2016
Ўзбекистонлик аёл Россияда қизчасини ўлдиришда айбланиб судга тортилди
Исми келтирилмаётган Ўзбекистон фуқароси, тергов маълумотларига суяниб «Озодлик» радиосининг билдиришича, ўтган йилнинг августида янги туғилган қизчасини бўғиб ўлдирган.
Боласининг касалхонада ўлиб қолганини айтган аёли сўзларига ишонган эр чақалоқни қабристонга олиб бориб, кўмиб келган.
Ўзбекистонликларнинг ўз болаларини ўлдиришлари, сотишга уринишлари сўнгги даврда тенденцияга айланди.
Ўтган ойда ҳам янги туғилган чақалоғини ўлдириб, зовурга ташлаган хоразмлик аёл маҳкамага тортилган эди.
Eltuz.com