Болалар ўрнига ипак қурти боқилди
Фарғона вилоятидаги боғчалардан бирининг боғча опалари бугун енгил тин олишди.
Ахир бир ой қурт боқишни ўзи бўладими? Эрта тонгда боғчага келиш, болаларни қабул қилиб олишдан аввал ипак қуртига барг бериш, тўкилган қуртларни териб яна сўкичакка қўйиш каби юмушлар тарбиячиларни ҳам роса чарчатганди-да.
Боғчада бир қути ипак қурти боқилди. Шу ерлик фермер қуртга баргни қаердан топиб бераман, деб бир-икки қути қурт уруғини ерга кўмдирворгани ҳам яхши бўлган экан.
Апрелнинг ўртасида бошлаган бу ишларини боғча опалар кечагина тугатишди. Уларга бир сўм ортиқча пул берилгани йўқ.
Аслида шу ерлик фермер боқиб, пилла ҳолига келтириши керак бўлган ипак қуртини “боғча опалар” ҳокимият ва Райононинг “илтимоси” билан тутиб беришди.
Исми очиқланмаслигини айтган тарбиячи қийинчиликлар бўлганлигини айтди ва бу ҳол ҳар йили такрорланиши ҳам қўшиб қўйди.
Насима Даврон қизи
Фарғона вилояти
Eltuz.com