Кўзқараш
30 май 2016

Бош вазирнинг йўлини тўсган милиционер

Фарғона шаҳрида ўтган “Универсиада” спорт мусобақаларининг энг қизиқ воқеаси албатта, ёшгина милиционернинг мамлакат бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг йўлини тўсгани бўлди.

Фарғонадаги Олимпия заҳиралари коллежида мусобақаларнинг гандбол, дзюдо, бокс, эркин кураш, юнон-рум кураши каби турлари ўтказилди.

Хавфсизлик чоралари қаттиқ кўрилганлиги боис, мусобақаларга кириш учун ички ишлар вазирлиги томонидан берилган рухсатномалар яъни бейжиклар билан бирга паспорт ҳам талаб этилди.

Милиционерларга ким келса ҳам паспорт ва бейжигини яхшилаб текшириб, сумкасини кўриб, кейин ўтказиш ҳақида қаттиқ буйруқ берилганлиги боис, улар ҳам ўз ишларини “сидқидилдан” адо этишаётган маҳал бир гала шотирлари қуршовида бош вазир кириб кела бошлади.

Милиционер ўз бошлиғидан мақтов эшитиш учун у кишини ҳам йўлини шарт тўсиб “қани рухсатномангиз ва паспортингиз” дея саволга тутди.

Вилоят ҳокими, прокурори, вазирлар ҳам “тахта” бўлиб қолишди. Милиционернинг бошлиғи уни нарироққа олиб кетди.

Яхшилаб ўйлаб қаралса, ёш милиционерда ҳам айб йўқ. У бечора буйруқни бажарди холос. Ундан ташқари Шавкат Мирзиёев халқнинг олдига чиқиб, телевизорда кўриниб, газета-журналлар муқовасини безаб турса эканки, уни ёшу қари бирдек таниса.

Бош вазир ҳеч қачон телевизорда чиқмайди, расми бирор газета ё журналда босилмайди. Шундай бўлгач, халқ уни қаердан танисин. Халқ телевизорга чиқадиган радиода овози кунда кунора эшитилиб турадиган артистни танийди-да. Милиционер бечора ўша халқнинг бир вакили холос.

Мен бу воқеага тасодифан гувоҳ бўлдим. Ҳозир роса милиционерга ачиняпман. Бечора буйруқни ҳалолу пок, бекаму кўст бажараман деб ишсиз қолдиёв.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 сентябр 2018
Тошкент марказидаги аҳоли кўчириб юборилиб қурилаëтган «Тошкент сити»да гўëки таниқли боксчи Майк Тайсон уй сотиб олди, деган реклама ролиги ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. Бундан аввалроқ Ўзбекистон президентининг ...
7 январ 2017
Ижтимоий тармоқда янги йил куни қорқиз кийимини кийган бола ва унинг шериги кечирим сўради Бундан илгари янги йил куни ...
28 август 2021
Рассом Кирпи
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...