Кундалик
8 июн 2016

Ўқитувчилар масжидда навбатчиликда

Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларини масжидга киритмаслик ҳаракатлари давом этаркан, рамазон ойларида масжидларда ўқитувчилар навбатчилик иладиган бўлди.

«Юқоридан шундай топшириқ беришди», – дейди туманлардан бирининг масъул рахбари: «Ҳар бир қишлоқдаги жоме масжидларида ҳар куни 20.30 дан 23.00 гача бир нафардан эркак ўқитувчи навбатчиликда туриши керак экан. Рамазон ойи муносабати билан ўқилаётган Таровеҳ намозларига мактаб ўқувчиларини киритмаслик учун. Ҳар бир мактаб директори навбатчилик жадвалини бизга келтириб бераяпти. Биз ўз навбатида ОблОНОга юбораяпмиз».

«Мен ҳам туман қўриқлаш бўлими ходимларига ёрдам бериш учун навбатчиликда турар эканман»,- деди ўқитувчилардан бири, – «директор ҳаммамиздан «белгиланган куни навбатчилик қиламан», деган тилхат ёздириб олди».

«Навбатчиликдаги асосий вазифамиз мактаб ўқувчиларини намозга киритмасликдан иборат экан» – дейди Рамазон ойида масжидда қоровуллик қилиш пешанасига битилган фарғоналик ўқитувчи.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 март 2016
Судга олиб келинган Арамаис Авакян ва унинг 3 нафар шериги кутилмаган баёнотлар билан чиқишди. Арамаис Авакян: «Мен қўпорувчи эмасман! ...
25 феврал 2016
Ўзи бир хилу муаллифи ҳар хил мақолалардан бино бўлган ўзбек газеталарида эътиборимизга чалинган тенденция ўзбек парламенти Ҳисоб палатаси ҳисоботига ...
31 август 2020
Россия империясининг Ўрта Осиёни босиб олишида Бухоро амирлигининг роли катта бўлганини ҳеч ким инкор қила олмаса керак. Учта хонликдан ...
10 май 2018
Бу йилги 9 май Ўзбекистонда кўп йиллардан буён собиқ шўролар рамзларига, бугунги Россияда урфга кирган тимсолларга энг бой тарзда ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...