Истанбулдаги бомбали ҳужумда икки ўзбек ўлди
Тошкентлик Мухиддинов Самад Муродович ва Наманган шаҳридан 22 яшар Аброржон Устабоев Аюбхон ўғли Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортида юз берган ҳужумда нобуд бўлган.
Аброржон Устабоевнинг паспорти расмини эълон қилган haberturk агентлигининг ëзишича, 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси Устабоев аэропортга келиб, таксидан тушган пайтда портлаш содир бўлган ва у ўша жойда жон берган.
Тошкентлик Самад Муҳиддиновнинг портлаш пайтида аэропорт ичкарисида бўлгани айтилди.
Консулхонада сансоларлик боис жасадлар пайшанба куни ҳам Истанбул моргидан олиб кетилмаган.
Портлаш ва отишмада ярадор бўлган ўзбеклар сони 4 нафар экани билдирилганди.
Истанбул ҳужумида яраланган ўзбекистонлик 4 кишидан бирининг исми-шарифи Рифат Салимов экани ҳақида Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумот тарқатди.
Террорчилар автоматдан ўт очган пайтда оëғига ўқ теккан Равшан исмли йигитнинг Истанбул касалхоналаридан бирида даволанаëтгани ҳақида eltuz.com мухбирига унинг яқин дўстларидан бири маълум қилди.
Истанбулда истиқомат қилаëтган Ўзбекистонлик ëзувчи Нурилла Отахонов ўз микроблогида касалхонада қолаëтган ўзбек ярадорларини зиëрат қилганлигини ëзди.
Истанбулдаги Отатурк аэропортида юз берган теракт оқибатида ҳалок бўлган 36 кишидан 28 нафарининг шахси аниқлаштирилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 36 киши ҳалок бўлган, 147 киши жароҳатланган.
Eltuz.com