Дайжест
30 июн 2016

Ўзбекистон «жаҳоннинг обрўли йўлчи юлдузи»ми?

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити даврида таҳлиллар, қарашлар борасида сукут сақлаб, гўнг бўлиб ўтирган Ўзбекистон матбуоти ниҳоят турли арбоблару шарҳловчиларнинг бу машваратга муносабатларини эълон қила бошлади.

Хусусан, «Миллий тикланиш» газетаси «ХХР раисининг Ўзбекистонга давлат ташрифи билан бўлиши ҳамда ШҲТнинг Тошкент саммити ҳамда мазкур ташриф ва саммит доирасида ўтган кўплаб юксак даражадаги тадбирлар Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў ва нуфузи нақадар юксалаётганидан ёрқин далолат экани»ни билдирди.

Аслида ШҲТ саммитлари ҳар йили аъзо давлатларнинг бирида бўлиб ўтади. Демак, бу саммитни ўтказиш дунё миқёсидаги қандайдир нуфуз ёки обрўни англатмайди. Лекин ура-урага ўрганган ўзбек матбуоти учун бунинг қизиғи йўқ. Мадҳ учун баҳона топилса бўлди. Топилмаса, керак бўлса баҳона ҳам яратилади.

Хуллас, газета саммитга муносабат баҳона тарихий чекиниш ҳам қилади.

«Президентимиз таъкидлаганидек, Ўзбекистон собиқ тузумнинг асорати туфайли мустақилликка эришган илк йилларда бир томонлама шаклланган, фақат пахта хомашёсини етиштиришга таяниб қолган иқтисодиётга эга эди, – дейди газета. – Пахта етиштириш, олтин ва нодир металларни қазиб олиш бўйича собиқ Иттифоқда энг юқори ўринларда бўлишига қарамасдан, уларнинг қиймати, қаерга сотилаётганлиги, олинаётган фойда ҳақида умуман маълумот бўлмаган».

Бу сўзларни ўз кетини ўзи очиш, деса бўлади назаримизда. Чунки олтин ва пахтадан қанча фойда олинаётгани, уларни ким сотаётгани ҳақида мустақилликка эришган Ўзбекистон раҳбарияти ҳам халқига ҳеч нарса айтаётгани йўқ-ку. Фақат Ўзбекистоннинг қанчадир тонна олтини ортилган самолёт Москвада қўлга тушганию, эгаси топилмагани учун мусодара қилингани тўғрисидаги миш-мишларни эшитиб қоламиз, холос.

Газета Ўзбекистоннинг «ҳуқуқий давлат, демократик жамият, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш… йўлида эришилган ютуқларига бугун бутун дунё ҳавас қилаётгани»ни таъкидлайди.
Бу сўзларни ўқиб, дунё учун йўлчи юлдуз бўлиб кет-эй, Ўзбекистон, деб юборади ўқувчи.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 июл 2019
Гулчеҳра Нуриллаева 1938 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Тошкент давлат университети ва Москвадаги Олий адабиёт курсларида таҳсил олган. 15 дан ...
27 апрел 2016
Бугун eltuz.com ўзининг кун карикатураси рукнида тағин мусаввир Элсевар чизган янги расмни тақдим этади. Бу сафар рассом кекса ёшдаги ...
30 апрел 2019
Президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева 15 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги раҳбари ўринбосари этиб тайинлангани ортидан матбуотда ...
12 сентябр 2016
«Оила даврасида» газетаси (08.09.2016) бугунги Ўзбекистоннинг оддий аҳолисини энг кўп ўйлантираётган муаммолардан бири – банк пластик картаси орқали молиявий ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...