Дайжест
30 июн 2016

Ўзбекистон «жаҳоннинг обрўли йўлчи юлдузи»ми?

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити даврида таҳлиллар, қарашлар борасида сукут сақлаб, гўнг бўлиб ўтирган Ўзбекистон матбуоти ниҳоят турли арбоблару шарҳловчиларнинг бу машваратга муносабатларини эълон қила бошлади.

Хусусан, «Миллий тикланиш» газетаси «ХХР раисининг Ўзбекистонга давлат ташрифи билан бўлиши ҳамда ШҲТнинг Тошкент саммити ҳамда мазкур ташриф ва саммит доирасида ўтган кўплаб юксак даражадаги тадбирлар Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў ва нуфузи нақадар юксалаётганидан ёрқин далолат экани»ни билдирди.

Аслида ШҲТ саммитлари ҳар йили аъзо давлатларнинг бирида бўлиб ўтади. Демак, бу саммитни ўтказиш дунё миқёсидаги қандайдир нуфуз ёки обрўни англатмайди. Лекин ура-урага ўрганган ўзбек матбуоти учун бунинг қизиғи йўқ. Мадҳ учун баҳона топилса бўлди. Топилмаса, керак бўлса баҳона ҳам яратилади.

Хуллас, газета саммитга муносабат баҳона тарихий чекиниш ҳам қилади.

«Президентимиз таъкидлаганидек, Ўзбекистон собиқ тузумнинг асорати туфайли мустақилликка эришган илк йилларда бир томонлама шаклланган, фақат пахта хомашёсини етиштиришга таяниб қолган иқтисодиётга эга эди, – дейди газета. – Пахта етиштириш, олтин ва нодир металларни қазиб олиш бўйича собиқ Иттифоқда энг юқори ўринларда бўлишига қарамасдан, уларнинг қиймати, қаерга сотилаётганлиги, олинаётган фойда ҳақида умуман маълумот бўлмаган».

Бу сўзларни ўз кетини ўзи очиш, деса бўлади назаримизда. Чунки олтин ва пахтадан қанча фойда олинаётгани, уларни ким сотаётгани ҳақида мустақилликка эришган Ўзбекистон раҳбарияти ҳам халқига ҳеч нарса айтаётгани йўқ-ку. Фақат Ўзбекистоннинг қанчадир тонна олтини ортилган самолёт Москвада қўлга тушганию, эгаси топилмагани учун мусодара қилингани тўғрисидаги миш-мишларни эшитиб қоламиз, холос.

Газета Ўзбекистоннинг «ҳуқуқий давлат, демократик жамият, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш… йўлида эришилган ютуқларига бугун бутун дунё ҳавас қилаётгани»ни таъкидлайди.
Бу сўзларни ўқиб, дунё учун йўлчи юлдуз бўлиб кет-эй, Ўзбекистон, деб юборади ўқувчи.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 ноябр 2020
 Ойна – менинг энг яхши дўстим. Чунки йиғлаган пайтим у ҳеч қачон кулмайди. Мана, ҳафта бир айланди ва яна ...
18 апрел 2024
Бир пайтлар ОБОНчилар Ўзбекистонга борган чет эл ташкилотлари вакилларига ҳужум қиларди. Саëд деган кўкалдошнинг халқаро ташкилот раҳбри Стив Свердловга ...
17 май 2018
Тошкентда содир этилган 1999 йил 16 феврал портлашлардан икки кун ўтиб, Муҳаммад Бекжоннинг акаси яшайдиган Янгибозордаги уйни Хоразм вилояти ...
20 феврал 2017
Андижондаги тижорат дўконларида одатда одамлар баҳор пайти уйда пиширадиган сумалак сотила бошланди. Баъзи одамлар бу таомни сотиб олиш имкони ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...