Дайжест
7 июл 2016

Бўз сайловчилари Кетмоновга ўз муаммоларини айтмади

«Ўзбекистон овози» газетаси Халқ демократик партияси етакчиси, партиянинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси раҳбари Ҳотамжон Кетмоновнинг Бўз туманидаги сайловчилар билан учрашувидан репортаж эълон қилди.

Аввалдан айтиб қўяйлик, мақолада бирор жойда «депутат сайловчиларнинг муаммолари билан қизиқди», деган сўзни учратмайсиз. Ҳатто «муаммо» деган сўзнинг ўзи йўқ. Бунинг ўрнига депутат Кетмонов бечора сайловчиларни «мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги янгиликлар, тарихий бунёдкорликлар ҳақидаги фикр-мулоҳазалари» билан боққан.
Бундан хулоса шуки, ёки сайловчининг муаммоси йўқ, ёки сайловчилар Кетмоновга ўз муаммоларини айтгани билан бирор иш чиқмаслигини билади. Муаммосиз туман, шаҳар ёки қишлоқ бўлмаслигини инобатга олсак, кейинги фикримиз тўғрироққа ўхшайди.

Ҳ.Кетмонов учрашувда қонунчиликка оид гапларни ҳам гапириб, яқинда ХДП «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўйича Демократик кучлар блоки (парламентимизда шунақаси ҳам бор) илгари сурган айрим фикрларга қўшила олмаслигини баён қилгани билан мақтанган.
Мана шу эътирозлардан бирига қисқагина тўхталамиз. ХДП қонун лойиҳасида ижтимоий ҳимоя масаласига эътибор қаратилмаган, деб ҳисоблаб, «Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мансабдор шахсларининг мураккаб ва ноқулай иқлим шароитларида меҳнат қилишини инобатга олиб, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини мустаҳкамлаб қўйиш зарур», деган таклиф киритган.

Эҳ, Кетмонов, шу ерда ҳам мансабдорларни ўйлабди. Ундан кўра, ҳайвонот дунёсини мансабдорлардан ҳимоя қилишни ўйламайсанми, номард! Қўриқланадиган жойда ҳам ов қиладиган ўшалар, ноёб ҳайвонларни ҳеч қандай жавобгарликсиз отадиган ҳам ўшалар-ку!

Хуллас, мақолада депутатнинг сайловчилар билан учрашуви ҳар томонлама фойдали бўлгани таъкидланади.

«Сайловчилар янги қонунлар ҳақида кўп маълумотлар олди. Депутатимиз сайловчилар таклифларини эшитди. Демак, бундай учрашувлардан ҳаммамиз манфаатдормиз», дея хулоса қилинади репортажда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 сентябр 2018
Тошкент шаҳрининг жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида 12 cентябрь куни собиқ Ўзбекистон бош прокурори 66 яшар Рашид Қодиров ...
14 июн 2023
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 14 июнь куни соат 9:50 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Астробод” кўчасида жойлашган мис қувурлари ишлаб ...
13 июн 2016
«Ўзбекистон овози» газетасида эълон қилинган «Мустақил юрт одамлари бугунидан рози, эртасидан кўнгли тўқ» сарлавҳали мақолада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ...
30 август 2023
Рассом ва журналист Шуҳрат Бобожонов ўзининг тарих¸ тасвирий санъат ва мумтоз адабиëтга оид китоблар йиғилган кутубхонасини Урганч замонавий санъат ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...