Кўзқараш
21 сентябр 2016

Мирзиëев шарафига палма япроғи

Тошкент марказида тураман, балкондан олий мажлис кўринади, сал нарида прокуратура. Аммо шунча йилдан бери дом олдидаги бир уюм чиқинди олинмасдан ëтувди. Ëлғон бўлмасин Наврўздан бери.

Кеча Мирзиëев келади деб ўша чиқиндиларни кўринмас одамлар тозалаб ўрнига палма экиб қўйишибди. Ҳамма ҳурсанд, кимдир қолган умрида палма кўрганига, кимдир чиқинди ҳиди нари бўлганига. Шу пайт осмондан пат-пат қилиб тикучар учиб ўтди. Ҳожи бобою ҳожи оналар осмонга қараб “ана Мирзиëев” деб дуога қўл очишди.

Кечагина атрофи темир панжаралар билан ўралган машиналар турадиган майдон ўрнида ранг-баранг гуллар очилиб ётибди. Турар жой, ҳукумат бинолари, ресторанларнинг деворлари янги бўялган, бир кун аввал ташландиқ ҳолда ётган жойда болалар майдончаси қурилган, кўчалар супуриб сидирилган, йўллар озода, хуллас, ҳайратдан қотиб қолдим, ҳушим бошдан учди кетди…

Айни куз авжида анвойи гулларнинг барқ уриб очилишини қаранг. Сабабини суриштирсам, гузаримизга Вазири аъзам ташриф буюрарканлар.

Ëнимиздаги бозорчада бодринг сотадиган ҳола чин дилдан дуо қилди. Ҳоланинг айтишича энди бундан буëн бодринг сотганда касса аппарат керак эмас экан.

“Мирзиëев бекор қилдилар касса аппаратни, илойим имзо қўйган қўллари дард кўрмасин”

Ҳожи боболар тилида эса бошқа гап:

“Бу боришда ўлдиришади буни”

“Э ўлдиришмайди, Аллақачон СНБ охранасидан воз кечибдику. Алишер Усмонов охран юборибди Шўкатакани қоровуллайсан деб”

“Путинни ўзи чинор қўндоқли гвардия аскарларини жўнатибди қоровулликка”

Тошкентдан мактублар

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 феврал 2021
Манқурт «дода»лар русга сотқинлик эвазига берилган юксак лавозим, люкс машина ва уйларни хаёл қилаётган замонларда биз мазлум халқимизнинг пахта ...
15 январ 2021
Салом, азизларим. Ўтган галгидан кўра даврамиз яна кенгайганини кўриб севиндим. Яқиндагина 200 минг эдик. Мана, яна 4000 қўшилибди. Тўйда ...
1 апрел 2022
«НАТО деган аждар, тилидан оқар захар» Тошкентдаги 150 сон мактаб ўқувчиларига НАТОнинг ëвуз ташкилот экани ҳақида «дарсда уқтирилган» Халқ ...
14 январ 2016
2016 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари учун Россия ҳудудидан чиқиш фақат Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорти бўлган тақдирдагина ижозат ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...