Аризагўйга бир кило гўшт ва сабзавот ёрдами берилди
Исми ва тумани сир тутилган Фарғона вилояти туманларидан бирининг мутахассиси Eltuz.com мухбирига Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига тушаётган аризалар бўйича қисман қуйидагиларни билдирди.
25 октябрга қадар виртуал қабулхонага айни тумандан 10 та шикоят тушган. Уларнинг 6 таси уй-жой масаласида, биттаси моддий ёрдам сўраб қилинган мурожаат, шунингдек газ ва электр таъминотини яхшилаш борасида битта ариза келган.
Унинг тағин билдиришича, шу ўнта аризанинг биттаси қаноатлантирилган. Яъни моддий ёрдам сўраб қилинган мурожаат эгасига, туманда тузилган ишчи гуруҳ иштирокида бир кило гўшт, бир клетка тухум, бир қоп сабзавот (картошка, сабзи, пиёз), битта қовун ва битта тарвуз олиб борилган.
Ҳамда аризагўйдан моддий ёрдам берилганлиги ҳақидаги тушунтириш хати ёздириб олинган.
У шунингдек, уй-жой масаласида мурожаат қилганларга туманда барча ерлар суғориладиган майдонлар эканлиги, уй-жой учун ер керак бўлса, туман ҳокимлиги ўтказадиган тендер савдоларида қатнашиб, ер сотиб олиш мумкинлиги тушунтирилганини, шунингдек, электр ва табиий газ таъминотини яхшилаш борасидаги шикоятлар ҳозирча ўрганилаётганини билдирди.
Eltuz.com