Асосий мавзулар
8 декабр 2016

Юлдуз «тақиқ» тамғасидан Каримов ўлгач қутулди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон конституцияси байрамида «ҳамроз» қўшиғини ижро қилди.

Кейинги 9 йил давомида Усмонова катта саҳнадан узоқ тутилган эди.

Масалан жорий йилнинг 23 июн оқшомида Тошкентдаги форумлар саройида рақсга тушган ва қўшиқ айтганлар орасида ҳам, томошабинлар қаторида ҳам Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова йўқ эди.

Ўшанда, Eltuz.com мухбирига “Ўзбекистон халқ артисти унвонига эга бўлишига қарамасдан ШҲТ ўтаëтган кунлари Юлдуз Усмоновани “концерт заллари ва бошқа расмий тадбирлардан узоқда тутиб туриш” буюрилгани маълум бўлган эди.

Ўзбекистондаги FM каналларига ШҲТ ҳақида юқоридан “добро” олмаган қўшиқларни эфирга бериш қатъий ман қилинганди.

Каримовни «подшо» дея атаб, қўшиқлар куйлагани ҳам ёрдам бермади

Юлдуз Усмонова ўтган йилнинг 22 декабрида Тошкентдаги “Наврўз” тўйхонасида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга бағишлаб қўшиқ куйлаган эди.

rasm892
Юлдуз Чеченистоннинг россияпараст раҳбари Рамзан Қодировни мадҳ қилиб ашулалар айтган эди

Ҳуқуқшунослик бўйича фан номзоди ўлароқ мамлакатда монархия тизими йўқлигини тушуниши лозим бўлган Юлдуз Усмонова мамлакат президентини “пошшо” дея таърифлаган эди.

Аммо бу қўшиқ 2011 йили Ўзбекистонга қайтган хонанда ижодига қўйилган норасмий тақиқни бекор қилишга ярамади. Боз устига бу қўшиқни ижро қилмаслик ҳақида Усмонова «Ўзбекнаво»дан расман огоҳлантириш ҳам олди.

Унга линцензия берилган бўлса-да, катта саҳнада концертлар беришига ва телерадио эфирларда қўшиқлари ёйинланишига изн берилмади.

Ҳатто иқтидорда бўлган Гулнора Каримова ҳам тақиқни синдира олмади

Юлдуз Усмоновага қўйилган норасмий тақиқни, Президент Ислом Каримовнинг ўша пайтларда катта таъсирига эга бўлган қизи Гулнора Каримова ҳам бекор қилдира олмаган эди.

2012 йилнинг 31 декабр куни президентнинг қизига атаб куйлаган “Гулисан” қўшиғини Интернет оламида эълон қилдирган Юлдуз, 2013 йилнинг баҳорида Гулнора Каримовага тегишли бўлган “Фонд Форум” ташкилотининг дабдабали “Асрлар садоси” тадбиридаги гала концертга расман таклифни қўлга киритди.

Гулнора Каримованинг режаси оддий, Республика телевидениеси ва йўлдош каналлари орқали жаҳон мамлакатларига трансляция қилинадиган “Асрлар садоси” давлат тадбирининг якуний гала концертда Юлдуз Усмонованинг чиқиши, унинг ижодидаги “запрет”га нуқта қўйиш эди.

Бироқ, концертнинг энг сўнгги дақиқасида, Тошкентдан Гулнора Каримовага кимдир қўнғироқ қилади ва Юлдузнинг ушбу тадбирдаги чиқиши бекор қилинади.

Юлдуз Усмонова “Америка овози” радиоси журналисти Навбаҳор Имомова билан суҳбатда ўзига қўйилган тақиқнинг сабабини тушунтирган бўлди:

“Ўзбекистонда ҳаммадан кўп запретни мен олганман… Уни менга кимдир сиёсат қилаётгани йўқ… Битта одамга ёқмай қолганман, мундайроқда, ўртароқда ўша ҳам, ҳозир йўқдир ҳам у одам, лекин проблема қилиб қўйган… Энди шу катта адолатсизликми? Тақдир насиб бу…”

53 яшар, собиқ депутат ва ҳожи она бўлган халқ артисти Юлдуз Усмонова Туркманистоннинг марҳум президенти Ниëзов ва Чеченистоннинг россияпараст раҳбари Рамзан Қодировни мадҳ қилиб ашулалар айтган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 апрел 2018
Вазирлар Маҳкамасида 17 апрель куни бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтган видеоселекторда ўқитувчи ва тиббиëт ходимларини кўча тозалашга жалб ...
16 феврал 2021
Қизиқ, мен ўзимни «Сен кимсан?» деб тафтиш қилар эканман, бошқалар ҳам бу саволни менга бера бошладилар: «Сен кимсан?» Табиий, ...
25 май 2020
“Би-Би-Си” радиоси ўзбек хизмати журналисти Муҳаммад Солиҳга: “Коронавирус пандемияси пайти шундай чиқиш қилишингиз ўринлими? Бунинг мавридими ҳозир?” қабилидаги саволлар ...
23 апрел 2019
Швейцария янгиликларини рус тилида ёритувчи «Наша газета» нашри мамлакат Федерал жиноий суди Гулнора Каримова иши юзасидан иккита қарор чиқаргани ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...