Асосий мавзулар
22 декабр 2016

Тошкентда тўрт нафар диндор суд қилинмоқда

21 декабр куни Тошкент шаҳар судида Даврон Норбоев ҳакамлигида диний экстремизмда айбланаётган тўрт нафар шахс устидан суд давом этди.

Ўзбекистон Мустақил Ҳуқуқ Ҳимоячилари ташаббус гуруҳи (ЎМҲҲТГ) рахбари Сурат Икромов суриштирувда судланувчиларнинг айблари ўз исботини топмаётганини билдирди.

Барча судланувчилар Тошкент ШИИБ томонидан 2016 йилнинг августида ҳибсга олинган, уларга «15 суткалик» жазо расмийлаштирилиб, тергов хибсхоналарида қийноқларга тутилган, терговда уйдирилган айблар бўйича ишлар туман судларида кўрилгани айтилади ЎМҲҲТГ пресс релизида.

Шунингдек, Ҳуқуқ ҳимояси ташкилотининг билдиришича, диний экстремизмда айбланаётган А. А. Усмонов, А.Р. Усмонов, Ш. Шомаҳмудов, Ҳ. Ризаевлар ноқонуний диний, айирмачи ёки фундаменталистик ташкилотлар тузиш, иштирок этиш, шунингдек жамоат ҳавфсизлиги ва тартибига ҳавф солувчи материаллар тарқатиш, конституцион тузумга тажовуз ва терроризмда айбланишмоқда.

Диний маҳкумлар энг кўпчиликни ташкил этади

Ўзбек турмаларида диний маҳкумлар сони, собиқ совет республикаларидаги рақамларни қўшиб ҳисоблаганда ҳам энг кўпчиликни ташкил этади.

Айрим маълумотларга кўра, Ўзбекистон жазони ўташ муассасаларида 10 минг нафаргача бўлган диний маҳкумлар қолмоқда.

Уларни одатдагидек, қандайдир экстремистик ташкилотларга мансубликда айблашади, амалда эса бу диний адабиётларни ўқиганлик ва уларни биргаликда ўрганганликларини англатади.

Одатда «диндорлар»га қўйилаётган айблов хулосаларида айбланувчиларнинг айнан қайси жиноятни содир этганлигига аниқ жавоб йўқ. Уларнинг ортиқча тақводорликлари экстремистик ташкилотга мансубликларининг асосий исботи ҳисобланади.

Диний маърузаларни тинглаганликлари учун…

21 декабр куни давом этган суд айбловларида ҳам, барча судланувчилар Абдували қори Мирзаев ва бошқа таниқли дин арбобларининг ёзувларини тинглашгани асосий далил сифатида кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, имом Абдували Мирзаев 1995 йили, исломий анжуманда иштирок этиш учун Москвага учиш олдидан Тошкент аэропорти паспорт назоратида махсус хизматлар томонидан ушланган. Шундан кейин унинг кейинги тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Тошкент шаҳар судида бошланган суд мажлиси 2017 йилнинг 4 январидан давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 август 2024
Энди қатор-қатор Tahoe лар, 2 этажли коттежлар, 200-100-50 минг долларлаб совға саломлар ухлади. ХОҚ IBA раҳбари Умар Кремлёв номига ...
17 июл 2022
Ҳурматли каналимиз обуначилари ва азиз меҳмонлар! Элтуз почтасига келган, ўзбекистонлик таҳлилчи томонидан битилган қуйидаги мақолани рус тилидан сиз учун ...
21 январ 2020
“Кaмолотчи” бармоғини бигиз қилди ва чеккада ўтирган васёкни ўрнидан турғазди. – Ҳўв сан, қани ўрнингдан тур-чи! Қатта ишлайсан? Кўринишингдан ...
17 май 2023
Бундан 10 йилча олдин Прагада дарë тошиб, уйларни ғарқ қилади деган гапни офатдан бир кун олдин айтишди. Қизиқ туйғу ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...