Асосий мавзулар
23 декабр 2016

Мунисани танқид қилган имом Гулнорани нишонга олди

Чилонзор тумани “Тинчлик” масжидининг имом хатиби Шермурод Тоғай (Алишер домла) ўзининг Муниса Ризаева ҳақидаги чиқиши юзасидан ёзилган танқидий муносабатга Фейсбукдаги ўз саҳифасида жавоб ёзди.

«Round Run» клипи муаллифи Гулнора Каримова имомнинг фотихасини олмоқда

Бундан илгари, 7 декабр куни имом Шермурод Тоғай машҳур ўзбек хонандаси Муниса Ризаевани “шаҳват қўзғатувчи” дея айблаб чиққан эди.

«40-йил хизмат қилсанг ҳам сенга ишонч йўқ. Эртага сотилиб кетишинг мумкин. Бу гапни бежиз айтмаяпман, Муниса Ризаева тўғрисида ёзган мақоламдан кейин мени террорист, узун сақол деб ҳақорат қилишди» дея ёзғирди имом 20 декабр куни ўзининг фейсбукдаги микроблогида.

Шунингдек имом бу сафар нафақат бу қўшиқчига балки «ўзбекча ашула айтиб, ўрисча гапирадиган, ўзбекча ўйнаб, «я узбекского язика незнаю», деб ишва қилиб йигитлар ҳирсини қўзғаб, қизларимиз ҳаёсини бузадиган барча яллачию отарчиларга» шундай мурожаат қилди:

«Қўшиқ айтишдан олдин ўзинг эшит, кексаларга кўрсат, устозлардан сўрагин шу қўшиқни айтсам бўладими йўқми, ёшларни йўлдан урмайманми, Аллоҳ таоланинг ғазабига учрамайманми, деб сўрагач ашула айтиш керак»

Шу аснода имомнинг бахсталаб, алмойи-алжойи фикрларидан яна бири шундай янграйди, «Гоҳо ўйлайман турклар тилимиз яқин бўлсада биронта ўзбекча ашула айтганми?»

Унинг гапларидан беихтиёр Чўлпон ҳаёлимизга келди.

Ҳақиқатан ҳам ўзбеклар «Яша Москва!» дея руснинг қўшиқларини куйлаб, ўз ойдинларини қатл қилаётган бир даврда, турклар ўзбек шоири Чўлпоннинг «Гўзал Туркистон» шеърини куйлаётган, севиб тинглаётган эдилар.

«Қолаверса, кимлигини айтмайман, мадрасаларда кимнидир сакратиб, ярим ялонғоч бўлиб, азизларни ҳақоратлаб қўшиқ айтганлардан хор бўлган инсонни ҳам биласизлар» дейди у шунингдек президент Каримовнинг қизи Гулнора ҳақида.

Айни имомнинг юқоридаги сўзларидан келиб чиқсак, ўз навбатида Гулнора ҳам имомнинг кекса устозларидан сўрамаганмиди нима қилиши кераклигини?

«Ҳақиқий санъаткорлар мисол учун Муножат Йўлчиевага ўхшаб ашула айтсин, биронта одам башаранг қурсин ҳаёсиз, иймонсиз деб қарғамайди» дея «маслаҳат» беради «Тинчлик» масжиди имоми ўзбек хонандаларига.

Имом шунингдек, ўзининг ҳам санъат шинавандаси эканини айтиб, Шукур Бурхон, Комилжон Отаниёзов каби санъаткорларни «қалбида сақлаши»ни билдираркан, унинг ҳамкасблари томонидан умуман исломда қўшиқ ва мусиқанинг харом эканлигига оид фикрлар ҳам янграйди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 май 2019
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси «Элтуз»да чоп этилган “Тинтув қилинган Маҳмуд Ражабнинг уйидан ...
26 апрел 2018
26 апрель куни фейсбукда пайдо бўлган фотосуратда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги артистларининг рус ҳарбийлари кийимида уруш қўшиқларини куйлаб, Тошкент метросига ...
21 июн 2017
Туркия президентининг тансоқчилари бошқармасида ишлайдиган 24 яшар Рамазон Ўзчелик (Ramazan Özçelik)нинг бошидан ўқ узилган жасади Ўзбекистон ватандоши Фарида Байрамованинг ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...