Мирзиёев Ўзбекистонига қайтмаслик учун мухожир ўзини чавақлади
25 декабр куни швед полициясидан ўзининг депорт қилингани ҳақидаги хабарни эшитган 34 ёшли Жавлон Мухсинов қўллари ва қорнини тиғ билан жарохатлади.
Шу куни Жавлон Мухсинов полиция назоратида Стокголмдаги шифохонасига ёткизилган.
Жавлоннинг яқин дўстларига кўра у Швецияда 2004 йилдан буён яшайди, унинг иқомат ҳуқуқи (Uppehållstillstån) бор, бироқ номаълум сабабга кўра, унинг полиция қидирувида экани маълум бўлган.
Стокгголмдаги ўзбек фаолларидан бири Мухиддин Қурбонов, Жавлоннинг Ўзбекистонга депорт қилиниши унинг тақдири учун ҳавфлидир, дея ҳисоблайди.
Унинг фикрича, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида аҳвол мутлақо ўзгармаган.
Ўз исмини айтишни лозим кўрмаган Жавлоннинг яқин дўстларидан бири, 2011 йили Швециядан депорт қилинган олти нафар ўзбек мухожирларининг тақдири аянчли якун топгани, уларнинг айримлари қамалгани, айримлари эса Швециядаги шерикларига қарши донос бергани, улар орасида Жавлон Мухсиновнинг номини ҳам борлигини айтади.
Видео: https://youtu.be/3mFxUOtDnEc
Қудрат Бобожон
видеолавхаси
Eltuz.com