Истанбулдаги террорчининг тасвири очиқланди
CNN-Turk каналида ëйинланган видеода Истанбулдаги Reina тунги клубига ҳужум қилган кимсанинг Истанбул халқаро аэропорти паспорт назорат бўлимидан ўтаëтган пайти акс этган.
Турк матбуоти хабарларига кўра, ҳужумчи марказий осиёлик ёки шарқий туркистонлик бўлиши мумкин. Баъзи ҳабарларда эса қотилнинг Қирғизистонлик ўзбек экани тахмин қилинмоқда.
Террорчининг кимлиги матбуотга сизмади. Бу пайтга келиб ИШИД экстремистик гуруҳи янги йил кечаси Истанбулда 39 киши ўлдирилган тунги клубга ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
Гуруҳ номидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, «халифалик аскари насронийлар бидъат байрамни қутлаётган клубга ҳужумни амалга оширган».
Истанбулдаги Reina тунги клубидаги ҳужумда 39 киши ҳалок бўлган, 69 одам яраланган,
Ҳужумчи яширинишга муваффақ бўлган, полиция қидирув амалиётларини олиб бормоқда.
Турк полицияси Истанбулнинг Зайтунбурни мавзеъсидаги ўзбек муҳожирлари яшайдиган маҳаллада рейд ўтказгани ҳақида Eltuz.comда маълумот бор. Бу маълумотга кўра душанба кечқуринги ҳолатда, 12 киши қўлга олинган.
Айни пайтда, Элтуз манбасига кўра Зайтунбурни Нурипошшо маҳалласидаги омборни полиция босган.
Террорчининг дўсти бўлган бир ëшроқ йигитнинг деразадан сакраб қочгани ҳақида гаплар бор.
Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга Истанбулдаги ҳужум юзасидан ҳамдардлик йўллади.
Элтуз мухбири воқеа жойидан хабарлар йўлламоқда
Eltuz.com