Асосий мавзулар
25 январ 2017

Фарғона. Бир ҳафтада тўртта босқинчилик

Фарғона вилоятининг туман ИИБ идораларидан бирида ишловчи Элтуз манбасига кўра, баъзида гуруҳ бўлиб, баъзида якка тартибда уйларга кираётган ўғри ва босқинчиларни топиш осон кечмаяпти.

“Бир ҳафтада тўрт марта ўғирлик ҳақида маълумот олдик, – деди туман ИИБларидан бирида ишловчи манба.

Унинг билдиришича, коллеж директорининг уйидан 6 миллион сўм ўқувчилардан китобга деб йиғилган пул ва тилла тақинчоқлар йўқолган.

Яна бир савдогар аёлнинг уйидан ҳам қимматбаҳо буюмлар олиб чиқиб кетилган, бир ҳолатда ўғри ҳеч нарса олмасдан чиқиб кетган, уй эгаси вақтида қўшниларини чақиришга улгурган.

“Тошкентнинг “Абу Сахий” бозорида дўкони бор аёлнинг келини ва уч нафар набирасини талончилар боғлаб қўйиб, уйидаги тилла буюмларни олиб чиқиб кетган. Босқинчилик ва талончилик қилганлар етти киши экан, олиб борилган тезкор қидирув ишларидан кейин улар топилди”, – деди бошқа бир ИИБ ходими.

Аммо кўп ҳолларда босқинчилик ва ўғирлик жиноятлари очилмай қолаяпти. Элтуз билан суҳбатлашган манба, бунинг ҳаммасига ишсизлик ва иш ҳақининг озлиги сабаблигини айтади.

“Ёш йигитлар ишсиз. Бор ишларда эса ойлик қониқарли эмас. Баъзилар эса Россия ва бошқа давлатлардан депортация бўлганлар. Улар четга чиқиб кетолмайди, бу ердаги ойликка эса уларнинг ишлагиси келмайди. Шунинг учун ўғирлик ва босқинчилик, талончилик кўпаймоқда”, – дея сўзларини якунлади ИИБ ходими.

Насима Даврон қизи
Ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 декабр 2015
New York Times газетаси Ўзбекистон президентининг қизи Лола Тиллаева Каримова Лос Анжелосда тўртта қаср сотиб олганлигини ëзди. Eltuz.com
27 май 2016
Жорий ҳафтада Асакадаги машина заводида яна 50 киши сўроққа тортилиб¸ шаҳарни тарк этмаслик борасида имзо чектирилди. Бундан олдин ўнлаб ...
12 август 2018
Бугун рассом Туз ўзбек тиббиёт тизимида авж олган коррупцияни ҳажв остига олади. Расман бепул бўлса-да, Ўзбекистонда тиббий хизмат амалда ...
Блоглар
14 ноябр 2019
Кеча Лоланинг клипидан сўнг қўштирноқ ичидаги «маънавият» яна долзарб мавзуга айланди. Кўпчилик Лоланинг «исён»ини олқишлаган ...
6 ноябр 2019
Яқинда “Шарқ зиёкори” китоб дўконидан улуғ рус ёзувчиси Лев Толстойнинг “Жахон бестселлерлари” ( аслида “жаҳон” ...
3 ноябр 2019
1906 йилнинг 3 ноябрида Германиянинг Берлин шаҳрида ўтган Халқаро радиотелеграфия анжуманида SOS сигнали ҳалокатни билдирувчи ...