жума,
20 декабр 2024
15 феврал 2017
Туркияда ўзбек йигитни пичоқлаб пулини ўмаришди
Карабук шаҳрида Ўзбекистон ватандоши 39 яшар Жамшид Раимов, пичоқ билан қуролланган уч киши тарафидан калтакланиб, 1000 доллар пулини олдирди.
Карабукдаги журналист Буланд Диктепанинг Элтузга ҳабар беришича, Карабук шаҳрида доимий истиқомат қиладиган опасини кўришга келган Жамшид сешанба куни пешинда Университет маҳалласида кетаëтганида уч кишининг ҳужумига учраган.
Ҳужумчилар Жамшидни болдирига пичоқ санчиб, пулларини олиб қочиб кетишган.
Ярадор ўзбек йигити Карабукдаги касалхонага келтирилган.
Врачлар полицияга ҳабар бергани ортидан ўзбек меҳмонга ҳужум қилганлар қидирила бошланган.
Карабук полицияси меҳмонга тажовуз ва талончилик иддаоси ортидан суриштирувни давом эттирмоқда.
Eltuz.com