Оқиловнинг болалари Стокголмдаги террордан бехабарми? (видео)
Самарқанддаги мобил мухбирлар, Оқиловнинг уйи сурати, видеоси ва унинг яқинлари ҳақидаги мақолани эълон қилди.
Оқилов яшаган маҳалладагилар, нашр мухбирига унинг диний экстремизмдан узоқ бўлгани, ота-онаси аллақачон оламдан ўтгани, ўзи эса мактабни битириб ота касби (сварщик) билан шуғулланганини айтишган.
Швецияда чиқадиган Экспрессен нашри стрингерлари Оқиловнинг Самарқанддаги уйидан олинган видеони жўнатган. Бунда Стокголм марказида теракт содир қилган Оқиловнинг икки ўғли (17-9 ёш) ва 12 яшар қизи холаси билан яшаётгани, катта қизи эса турмушга чиқиб кетгани айтилади.
Самарқандликлар шунингдек, Рахмат Оқилов хотини Зуҳра Истамова билан 2014 йили Россияга, у ердан Туркияга, сўнгроқ эса Швецияга кетишганини билдиришган.
Оқиловнинг фарзандлари оталарининг даҳшатли жинояти ҳақида билишмасликлари, бу хабардан Оқиловнинг Самарқанддаги қариндошлари шокда эканини иддао қилади швед журналистлари.
7 апрел куни 39 ёшли Оқилов Рахмат Стокголмнинг марказий майдонида юк машинаси билан 4 нафар одамни, жумладан 11 яшар қизни босиб ўлдирган эди.
Eltuz.com