Асосий мавзулар
15 апрел 2017

Ëзувчи Нодир Норматов Тошкентда дафн этилди

15 апрел куни ёзувчи Нодир Норматовни таниқли рассомлар, ижодкорлар сўнгги йўлга кузатишди. Марҳум Тошкентдаги «Яланғоч ота» қабристонида дафн қилинди.

Рассомлар ҳақидаги ўнлаб китоблар муаллифи, санъатшунос, фоторассом Нодир Норматов 14 апрел кечаси 68 ëшида Тошкентда оламдан ўтди.

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги Пошхурд қишлоғида туғилган ëзувчининг 1972 йилда нашр қилган «Кўҳитанг ҳикоялари» деган илк асари китобхонларда қизиқиш уйғотган эди.

Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Бадиий Академияси Бадиий Ижордкорлар уюшмаси аъзоси бўлган Норматов ўзбек рассомлари ижодини санъатдан узоқ бўлган аҳоли орасида тарғибот қилиш билан самарали шуғуллланиб келди.

Совет Ўзбекистони санъати журналида ишлаш асносида ўнлаб ўзбек рассомлари ҳақида мақолалар ëзди.

Норматов тарафидан 2009 йили чоп қилинган «Рўзи Чориевнинг сўнгги васияти» китоби рассомлар дунëси билан авом ўртасида кўприк бўлган публицистика ўлароқ баҳоланган эди.

Қўлида фотоаппарати билан Ўзбекистонни кезган Норматов фотокўргазмалар ташкил қилиб мамлакат манзараларига ўз нигоҳи билан одамларни қарата олгани эсланади.

2010-2012 йилларда унинг «Қишлоқ томон йўл», «Сурхон оҳанглари», «Ватан сенсан, Ватан мен», «Эзгулик тимсоллари» каби қатор шахсий кўргазмалари намойиш этилган.

Нодир Норматов 2010 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган.

Элтуз ижодий жамоаси марҳумнинг оиласи ва яқинларига таъзия изхор қилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 октябр 2015
Сиз кўриб турган суратдаги виқор билан харбийлар ёнида турган киши – Жиззахлик фермерлар ва хуқуқ химоячилари томонидан «Қутурган хоким» ...
14 октябр 2021
Дастлаб большевиклар Ёш бухороликлар, жадидларнинг коммунистик партияга қўшилган аъзоларидан иборат Бухоро Халқ Совет Республикасини туздилар.  Бу республика раҳбарларидан бири ...
22 октябр 2022
Шу кунларда Лихтенштейн Князлигида ўтказилган маданий тадбирда, “Yuzuk e.V.“ нодавлат нотижорат ташкилоти ижрочи директори Дилбар Ғаффорованинг, «Ўзбекистон тасвирий санъати» ...
9 сентябр 2018
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги «Омина» жоме масжиди имом-хатиби Фазлиддин Пардаев ишдан олинди. Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг «Элтуз»да мавжуд бўлган 675-буйруғига ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...