Асосий мавзулар
18 апрел 2017

Қирғизларни васвасага солган президент қизининг саҳифаси ғойиб бўлди

Алия Шагиеванинг Инстаграмдаги саҳифаси ҳам ёпилган

18 апрел куни Қирғизистон президенти Алмаз Атамбаевнинг 20 яшар кенжа қизи Алия Шагиевага тегишли «Фейсбук» ва «Инстаграм» ижтимоий тармоқларидаги аккаунтлар ёпиб қўйилди.

Ҳар иккала ижтимоий тармоқда у муттасил гендер тенглиги, феминизм ғояларини қўллаши ва аёлларнинг объектга айлантирилишига қарши фикрларини айтиб келган эди.

Гарчи Шагиеванинг аккаунтлари ёпилиши ортидан ҳозирча бирор изоҳ берилмаган, бироқ у қўйган очиқ-сочиқ фотосуратлар консерватив юртдошларининг кескин танқидига дуч келган эди.

«Кўкракни очиб юриш ярашмайди»

Президент Атамбоев қизининг очиқ кўкраги қирғизларни васвасага солган эди. 

«Кўкракни бундай очиб юриш ярашмайди, ҳар ҳолда сиз президентнинг қизисиз!» – менинг фарзандимни эмизаётганим тасвирланган суратга энг кўп билдирилган муносабат ана шундай бўлди, деб ёзди рассом Алия Шагиева 11 апрель куни ўз ФБсида янги туғилган чақалоғини эмизаëтгани акс этган фотосуратини эълон қилар экан.

«Мен савдо марказида бўладими, машина салони ёки жамоат жойидаги ўриндиқда бўладими, болам очиққанида хоҳлаганим жойимда бемалол эмчагимни тутишдан оғринмайман»дея қатъий таъкидлайди Алия Шагиева бу дашномларга жавобан.

Қирғизистон президентининг 20 ёшли қизи, рассомлик бўйича тахсил олаëтган Алия Шагиева доимо хотин-қизлар ҳуқуқини ҳимоя қилиб келади ва ўзининг феминистик қарашлари билан танилган.

Кўкраги очиқ ҳолда тушган фотосуратини чоп этганидан сўнг ёғилиб келган танқидлар муносабати билан у ўз фикрларини ёзди:

“Аёлнинг эмчаги қандайдир шаҳвоний объект эмас, балки тананинг (болани озиқлантириш учун) жуда муҳим бўлган қисмидир. Аёлнинг кўкраги – бу, кўпчилигингиз ўйлаганингиздек, орсизлик ва беадаблик предмети эмас. Узоқ замонлардан бери кишилар унинг ҳақиқий вазифасини унутди ва эркаклар кўнглини овлайдиган предметга айлантириб қўйди. Аёл кўкраги одоб доирасидан ташқарида экани ва шаҳвонийлик билан боғлиқлиги ҳақида бизни кўп даврлардан бери мунтазам ишонтириб келишади. Бу ғоя кинематографияда ҳам, адабиётда ҳам кўзга ташланади, ОАВ, реклама саноати шу ғоя билан тўлган.

Алия Шагиева, Фейсбукдаги саҳифасидан

Жамият аёл кўкрагини шаҳвонийлик ва ифтихор предметига айлантирмоқда, кейин эса кўкракнинг болани эмизиш вазифаси ҳам борлигидан унғайсизлик сезадиганларни мияси йўқ товуқлар, деб атамоқда. Жамият оналик қанчалик ажойиб эканини таъкидласа-да, гўдагини эмизаётган онани кўрганда «қаранг, унда уят қолмабди», деб гапиради. Ғалати-я, шундай эмасми?»

«Жим бўл, аёл, сенинг кунинг – 8 март»

8 мартда Алия хотин-қизлар байрамига ўзининг муносабати билдирилган катта пост эълон қилди.

«Бу байрам хотин-қизларга нисбатан ҳурмат ғоясини оммалаштириш, ҳар йили уларнинг жамиятдаги муаммолари ечимини қидириш мақсадида ўйлаб топилган.

Агар 70-йилларгача СССРда 8 март инқилоб ва кураш билан ҳамоҳанг кўрилган бўлса, кейинчилик бу байрам, шу кунларда ҳам кузатилаётганидек, гендер стереотипларни қўллаб-қувватлаш рамзига айланди. Масаланинг моҳияти энг кўп тарқалган ва, афсуски, аксарият эркаклар хуш кўрадиган «Жим бўл, аёл, сенинг кунинг – 8 март» каби «ҳазил»дан яққол англашилади.

Бошқаларга ўхшамайди

Сўнгги бир неча ойлар мобайнида Алия Шагиеванинг омма учун медиа персонасига айланишига, унинг ижтимоий тармоқдаги фаоллиги, ностандарт фикрлаши ва энг муҳими президентнинг қизи экани сабаб қилиб кўрсатилади.

Алия ўз ҳаëт тарзи ва фитрати билан бошқа “олтин ëшлар” масалан ўтган йили ўлган Ўзбекистон президентининг қизлари Гулнора ва Лоладан яхши тарафи билан фарқланади.

Отасининг соясида дипломатик лавозимларга ерлашган бу қизалоқлар каттагини бойликни фақат президент авлоди бўлгани учун орсизларча қўлга киритишди. Алия бўлса тасвирий санъат¸ ҳусусан графика ҳунарини машаққат билан ўрганар экан юқори лавозимли отасидан масофада туришга интилади.
Ўтган йили Алия лавозимдор ота кўланкасида бўлиш уқубатлари ҳақида ëзган эди:

“Мен бутун умрим онамнинг фамилияси билан атадим ўзимни. Ҳозир паспортимга ҳам отамни фамилиясини ëздирмадим. Одамлар отасини соясида фалон нарсага эришибди, дея айтмаслиги учун шу ишни қилдим. Танишларимдан сўраб кўришингиз мумкин. Президент қизи бўлиш менга қанча руҳий ларза берганлигини. Мактабда савол жавобини билсам ҳам қўлимни кўтармас эдим. Ўзини кўрсатмоқчи дея ўйламасликлари учун», дейди шу кунларда Қирғизистон тасвирий санъат академияси рангтасвир бўлимида тахсил олиб намойишкорона бола эмизаëтган президент қизи Алия Шагиева.

Фотосуратлар: Алия Шагиеванинг фейсбукдаги саҳифасидан

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 октябр 2020
Танасининг 90 фоизи куйган 35 ёшар Гуландом 30 сентябрь куни Наманган вилояти тиббиёт марказида оламдан ўтди. Наманган шаҳрининг Боғи ...
6 ноябр 2017
Ўзбекистон Бош прокуратурасидаги ишончли манбанинг билдиришича, яқинда Тошкент вилояти прокуратураси вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Янгийўл туманида яшовчи ...
16 январ 2018
Чимкентлик тўй эгаси буюртирган қимматбаҳо торт видеоси ижтимоий тармоқни ҳайратга солди. Унинг нархи 179 минг АҚШ долларига баҳоланган. Дастлаб ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...