Асосий мавзулар
30 июн 2017

Озодбек Назарбеков «Ёшлар» телеканалига рахбар бўлди

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 30 июн куни “Ëшлар” телеканалига Бош директор этиб тайинланди.

Бу ҳақда президент Мирзиёев “Камолот” ёшлар ҳаракати қурултойи билан қўшиб ўтказилган селектор йиғилишида билдирди.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек «Камолот» тугатилиб, ўрнида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тузилганини эълон қилди.

Эндиликда Давлат ташкилоти саналадиган Ёшлар иттифоқи нуфузи кўтарилиб, унга «Ёшлар» телеканалининг 50 фоиз улуши ҳам қўшиб берилди.

Президент Мирзиёев рахбари этиб Назарбековнинг тайинланишини, телеканалда ёшларга таъсир ўтказа оладиган шахс кераклиги билан изоҳлаган.

Каримов даврида катта саҳнадан «сал чеккага сурилган» Назарбеков Ўзбекистонга Шавкат Мирзиёев президент бўлганидан кейин тағин юксала бошлаган, бир қанча санъаткорлар билан Тошкентдаги катта қурилишларга ҳисса қўшиш «ташаббуси билан» танилганди.

Шунингдек, яқинда унинг Давлат идоралари корпоратив базмларида хонандалар хизматидан бепул фойдаланилиши ҳақидаги шикояти ҳақида Элтуз нашрида мақола чоп этилганди.

2 июн куни «Ўзбекконцерт» идораси йиғилишида Назарбеков Маданият вазирлигида махсус тижорат бўлими очиш ва артистларнинг корпоративлардаги хизмат ҳақини шу бўлим орқали тўлаш таклифини киритганди.

1974 йилндижонда туғилган Озодбек Назарбеков Тошкентдаги Санъат институтини тугатган яккахон санъаткордир.

2007 йили у Ўзбекистон халқ артисти, 2012 йили Қорақалпоғистон халқ артисти унвонларини олган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 август 2018
Тунги клуб қўриқчилари билан пичоқлашувда 8 август куни тошкентлик спортчи Жамшид Кенжаевнинг ўлими ортидан мамлакатда «тозалаш» ишлари бошлаб юборилди. ...
25 март 2021
(Муҳаммад Солиҳ аудиокитобининг давоми) Агар ҳайкалтарош узоқни кўра оладиган санъаткор бўлса, у яратган ҳайкаллар ҳам узоқ-узоқларга қараб туради. Бордию ...
28 октябр 2020
Рассом Туз
4 октябр 2018
Ўзбекистонда нон нархининг икки баробар ўсиши ортидан октябрь ойида электр, газ, сув ва бензин нархлари ҳам ошадиган бўлди. Ҳукумат ...
Блоглар
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...