Ўзбек фоҳишалари Истанбул полицияси ўқидан яраланди
Истанбулнинг Пендик туманида ўзбек фоҳишалари ва полиция ўртасида юз берган қочди-қувдида икки аëл яраланди. Ҳуррият газетаси муҳбири Муслим Сариëрнинг ëзишича, икки ўзбек аëли фоҳишалик қилаëтганда ушланиб машинага солиниб тергов идорасига олиб келинган. Фото: Kocaeli газетасидан
Тергов идорасининг олдидаги машинага бу икки ўзбек аëлнинг шериклари ҳужум қилиб, уларни қутқариб ўз машинасига солиб олиб кетган. Турк полицияси уларга қарата ўт отгани оқибатида икки ўзбек аëли яраланган.
Нима бўлган эди?
Истанбул полицияси 30 яшар ўзбекистон ватандошлари М.А ва Д.А. исмли қизларни ўз танини сотаëтганида ушлаб Пендик Давлат Хастахонасига тиббий назорат учун келтирган.
Назоратдан сўнг полиция маъмури бу икки ўзбек аëлни тергов идорасига олиб келган. Ҳуррият газетасининг ëзишича, автомобилни бошқараëтган полиция маъмури ўзининг таъқиб қилинаëтганлигини сезган. У машинани тўхтатган заҳоти машина ичидаги ўзбек аëллар чиқиб қочишган. Улар ўзларини кутиб турган автомобилга ўтириб воқеа жойидан ғойиб бўлишган. Полиция зобити ўзбек аëллари тушган автомобил ортидан ўқ узган.
Ўқ теккан ўзбек фоҳишаларини касалхонага ташлаб кетишган
Пендик туман тезкор полицияси фоҳишаларни олиб қочган автомобил ҳусусий касалхона олдида турганлигини кўришди.
Касалхона текширилганида у ерда ўзбек фоҳишалари яраланган ҳолда ташлаб кетилганлигини кўришди.
Яраланган тарзда касалхонада ëтган ўзбек фоҳишалари полиция назоратига олинди.
Бугунга келиб, ўзбек фоҳишаларини қочирган киши ҳам қўлга олинган.
Турк полицияси маълумотига кўра, Истанбулдаги рейдлар чоғида ўнлаб ўзбек фоҳишалари қўлга олиниб Ўзбекистонга депортация қилинган.
Eltuz.com