Кундалик
28 август 2017

Мен Ватанга қайта олмайман

Шоир Юсуф Расул 1971 йил Тожикистоннинг Панжикент туманида туғилган. 1993 йилда ТошДунинг журналистика факультетини тамомлаган. Ўзбек вақтли матбуотидаб Би-Би-Си, “Америка овози”. “Уруш ва тинчликни ёритиш” институтларида ишлаган. “Кўнгилдаги масофа” шеърлар тўплами муаллифи. Айни пайтда Швецияда яшайди.

Мен Ватанга қайта олмайман,“Қайтайлик” дер ўғлим ўксиниб.

“Қайтайлик” дер кўнглим хўрсиниб…

Мен Ватанга қайта олмайман.
Ўз ўзимни кунлар алдайман,
Ўз ўзимни тунлар аврайман:
“Бир кун келар сенга ярайман”.

Мен Ватанга қайта олмайман…
Тушларимда ўлган болалар,
Кўз ўнгимда мазлум оналар,
Андижонни тутган нолалар,

Мен Ватанга қайта олмайман.
Муҳожирман, ҳариф афком йўқ,
Қайтмоқликка бирор имкон йўқ,
Қолар бўлсам дилда бир ком йўқ,

Мен Ватанга қайта олмайман.
Видео: https://youtu.be/g4Qq66Su1KI
Юсуф Расул
Озодлик оханглари
Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 ноябр 2017
Канадалик 54 ёшли ўзбек журналисти Улуғбек Ашур президент Шавкат Мирзиёевни ҳажв қилиб қўшиқ куйлади. “Шавкат ака!” деб номланган қўшиқ ...
26 март 2016
Ўзбекистон баҳсли бўлиб турган Чаласарт ҳудудига ҳарбий техника ва аскар киритгани муносабати билан Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчиси маслаҳатлашувлар учун Бишкекка ...
5 май 2017
Андижонда мактаб ёшидаги болалар ўртасида “довучча бизнеси” авж олди. Шаҳардаги мактабларнинг бирида ўқийдиган 7-синф ўқувчиси Саиднинг айтишича, уларнинг мактабида ...
21 август 2017
Маркази Берлинда жойлашган Ўзбекистон-Германия Форуми (UGF) 21 август куни Ўзбекистондаги мажбурий меҳнатга қарши янги анимацион роликни тақдим этди. Анимация ...
Блоглар
28 май 2020
Бош прокуратура коронавирус тарқалиши силсиласини аниқлаш осон бўлиши учун фуқаролардан кундалик тутишни сўраганида баъзилар буни ...
25 май 2020
“Би-Би-Си” радиоси ўзбек хизмати журналисти Муҳаммад Солиҳга: “Коронавирус пандемияси пайти шундай чиқиш қилишингиз ўринлими? Бунинг ...
18 май 2020
1914 йилнинг 18 майи дея тарих ëзилган бу сурат марказида турган Абдуллабекнинг эвараси, шу кунларда ...