Асосий мавзулар
27 сентябр 2017

Нурилла Отахонов Тошкент аэропортида ҳибсга олинди

27 сентябр куни Туркиядан Ўзбекистонга қайтиб келган ўзбек ёзувчиси Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон (Нурилла Отахонов) ҳибсга олинди.

Ёзувчининг рафиқаси Гулнора Отахонованинг Рейтерга хабар беришича, Чоршанба куни эрталаби, милиция аэропортда эрининг қўлига кишан солган ва милиция бўлимига олиб кетган.

26 сентябр куни Тошкентга учиш олдидан ёзувчи “Элтуз”га интервью берган, уни қора рўйхатлан ўчиришгани, ҳукуматнинг ўзи уни қайтишга таклиф қилганини билдирган.

Нью Йорк сафарида Мирзиёевнинг мухожирларни ватанга чорловидан руҳланиб у Ўзбекистонга қайтишга аҳд қилган эди.

“Ватанга қайтишни кимдир бошлаб бериши керак бўлса мана мен бошлаб бераман биринчи бўлиб” деган эди у “Элтуз” мухбирига Тошкентга учиш олдидан.

Сўнгги олинган маълумотларга кўра, Нурилла Отахонов Тошкент транспорт прокуратураси томонидан сўроқ қилинмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 феврал 2019
​​Эврил Туроннинг пойтахтни Жиззахга кўчириш ҳақидаги таклифини кўпчилик кулги остига олди, кимдир пахта қўйиш сифатида баҳолади. Менга эса таклиф ...
19 май 2016
“XXI аср” газетаси Ўзбекистон президентининг “ўз вақтида қабул қилинган” “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш ...
28 январ 2019
Янги йилдан бошлаб қўшимча қиймат солиғи жорий этилиши ортидан Ўзбекистонда тадбиркорларнинг солиқдан қочишга интилишлари янада кучайгани кузатилмоқда. Сўнгги вақтларда ...
27 сентябр 2018
“Абдулҳамид Чўлпонни оттиришда фаол иштирок қилган ўзбек ёзувчи ва шоирлари Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом ва Ҳамид Олимжон Ўзбекистонда ҳали ...
Блоглар
13 январ 2021
Кun.uz профессионалларни ишга қабул қилар эмиш. Катта маош, икки маҳал овқат. Сиҳатгоҳнинг ўзи-я! Бундай ишхонани ...
11 январ 2021
Таниқли шоир Баҳром Рўзимуҳаммад 60 ёшда Баҳром ака индамайгина олтмишга кирибди. Ботинан қаралганда, ундай эмас. ...
6 январ 2021
Тинч турурми бу кўҳна дунё, Тинч турурми доғули замон… А.Орипов. Коронавируснинг янги штампи дейиляпти. Бу ...