Cатира
27 ноябр 2017

Ҳокимлар эшак гўштли «Шаршара»ни кўп емоқдами?

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент «Шаршара» савдо белгиси остидаги колбасалар эшак гўшти қўшилган ҳолда савдога чиқарилишининг олдини олганини маълум қилди.

Бу ҳақдаги хабарларда айтилишича, хоразмлик «ҳожатбарор»лар «Gold Premium product» МЧЖга қарийб 70 кг эшак гўштини етказиб берган.

Бу фирма эса эшак гўштини қўшиб, колбаса чиқаришга ҳозирлаган. Текшириб кўрилганда эшак гўшти қўшилган 275 килограмм ярим тайёр маҳсулот ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Бундай хабарларни ўқиганда колбаса ишлаб чиқариш соҳасининг ҳар доим доим ҳам ҳалол фаолият юритмаганига яна бир бор ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Андижон шаҳри ҳокими Раҳматуллаев ўқитувчиларни, эшак деган эди

Чунки гўштнинг ўзи қиммат бўлган давлатда колбасанинг нисбатан арзон бўлиши ғалати туюлади. Ўзбекистонда эса айнан шундай.

Шунинг учун Ўзбекистонда колбаса ишлаб чиқариш билан боғлиқ қонунбузарликлар ҳақида тез-тез турли хабарлар пайдо бўлиб туради.

Анча йиллар олдин «Тўхтаниёз ота» савдо белгиси билан чиқадиган колбасага қўшилган қўшимчалар юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноят иши очгани ҳақидаги хабарлар урчиганди.

Ҳали кўп вақт бўлмади, Самарқанддаги «эшаклар қабристони» ҳақида маълумотлар ўзбек матбуотини тутди.

Бу «қабристон»дан абадий макон топган эшакларнинг гўштлари ҳам Ўзбекистондаги колбаса ишлаб чиқарувчи компанияларнинг маҳсулотларига қўшилмаганига кафолат йўқ.

Бир неча йил илгари пойтахтдаги талабалар шаҳарчасидаги кафеда овқатланганлар эшак гўштидан заҳарлангани ҳақида ҳам маълумотлар ошкор бўлган эди.

Хуллас, Ўзбекистонда мол ва қўй гўшти қимматлаб, эшакларга қирон келди. Илгари қишлоқларда ҳар битта оилада эшак бўлган бўлса, бугун бу жониворни онда-сонда учратасиз.

Лекин ҳокимлар тилидан «эшак» сўзи тушмай қолгани ҳам бугуннинг ҳақиқати. Бу балки эшакларнинг камёблашиб қолгани асоратидир.

Ҳокимлар кўпинча мажбурий меҳнатни ташкил этишни эплай олмаётган таълим муассасалари раҳбарларига нисбатан шу сўзни ишлатмоқда.

Аммо бу тобора йўқолиб бораётган эшакка нисбатан ҳурматми ёки ҳокимларнинг эшак гўштли «Шаршара»ни кўп еяётгани оқибатими, буни аниқ айтиш қийин.

Баҳодир Шариф
Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 апрел 2023
Олти йилча олдин бир азиз дўстим Саудияга зарурият юзасидан бориб келди. Сафар тафсилотларини айтар экан «Саудияда яшайдиган ўзбек олим» ...
27 октябр 2024
Сайлов натижаларига кўра O‘ZLIDEP партияси ғолиб бўлди. Ушбу партия парламентда 64 та ўрин эгаллади. Қонунчилик палатасида 38 та ўрин ...
11 август 2021
“Хива шаҳри – турк дунёси пойтахти” дастури доирасида Туркиянинг Невшеҳир вилояти ҳудудида жойлашган Ўртаҳисор ёки бошқа номи Кападокия шаҳарчасида ...
10 январ 2024
10 миллион долларлик кейс! Куппа кундузи тошкентлик бой отанинг қизи ва невараси ўғирлаб кетилиб, уларнинг калласи 10 миллион долларга ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...