жума,
22 ноябр 2024
13 феврал 2018
Божхона қўмитасига янги бошлиқ тайинланди
Президент Мирзиёев 13 февраль куни Давлат божхона қўмитаси раиси генерал Муиджон Тоҳирийни ишдан олиб, ўрнига Муроджон Азимовни тайинлади.
Ўзбекистон Республикаси президенти фармонига асосан, Давлат божхона қўмитаси раҳбари қилиб тайинланган Муроджон Азимов Бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Муроджон Азимов 1976 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, 1998 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Фаолиятини 1998 йили Қарши шаҳри прокуратураси иш ўрганувчиси вазифасидан бошлаган.
Косон тумани ва Қарши шаҳри прокуратураларида терговчи, вилоят прокурори ёрдамчиси, бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Eltuz.com