Document UZ
5 март 2018

Муҳаммад Бекжон судланувчи журналистнинг онасига далда берди

Бобомурод Абдуллаевнинг суди бўйича «Элтуз» нашри олган сўнгги маълумотга кўра, собиқ сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон қамалган ҳамкасбининг оиласига далда бериш ва судда қатнашиш учун Хоразмдан келган. Бироқ суд 7 мартга қолдирилган

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 5 март куни журналист Бобомурод Абдуллаев, блогер Ҳаëт Насриддинов, шунингдек, тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровнинг суди бўлиши кутилаётган эди.

Тошкентдаги фаоллар, хорижий дипломатик корпус вакиллари, Абдуллаев, Насриддинов, Салоев ва Аллоёровнинг яқинларидан иборат 50 тача одам 5 март куни эрталабдан суд биносига келишган эди.

3 март куни Бобомурод Абдуллаев ўзи билан учрашган адвокат Сергей Майоровга терговда содир этилган қийноқ тафсилотларини гапириб берган эди.

Унинг адвокатга билдиришича, бир метр узунликдаги пластик қувур ва компьютер шнури билан елкасига, чап қўлига ва оёғига урилган.

Олти сутка давомида ухлашга имкон берилмаган, 3 кун давомида Бобомурод бир кишилик камерада қип яланғоч ҳолда сақланган.

Шунингдек, у Ўзбекистоннинг амалдаги ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга ва яқинда МХХ раиси этиб тайинланган Ихтиёр Абдуллаевга қарши кўрсатма беришга мажбурланган.

Бобомуроднинг таъкидлашича, бу кўрсатмалар қийноқ остида берилган ва ҳақиқатни акс эттирмайди. Аслида у бу икки мулозим билан ҳаёти давомида умуман учрашмаган.

«Суҳбатнинг видеога олинаётганини тушунганим учун Бобомуродга жавобларни қоғозга ёзиб бериши мумкинлигини айтдим. У қалам билан жавобларни ёзиб турди. Кейин қоғозларни майда қилиб йиртиб ташлаётганимда тезкор ходим кириб, қоғоз қиймаларини тўплаб, ўзи билан олиб кетди», деди Сергей Майоров.

Бобомурод Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан шу йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган.

Орадан уч кун ўтиб, унинг ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани маълум бўлган эди.

«Элтуз» нашри Абдуллаевнинг суди билан боғлиқ жараённи кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 май 2020
Халқ артисти Юлдуз Усмонованинг хатти-ҳаракатлари ва ички ишлар ходимларини ҳақоратлагани юзасидан маъмурий ишлар бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди шуғулланмоқда. ...
17 декабр 2018
Апелляция аризаси Тошкент шаҳри судида кўрилаётган судланувчи Шаҳноза Бойқунусова 2018 йил 13 декабрь куни Ўзбекистон Омбудсмани Улуғбек Муҳаммадиев номига ариза ...
19 август 2022
Бугун 19 август тарихий кун. 1991 йилнинг айнан 19 августида Ўзбекистоннинг мустақил бўлиши учун Москвада замин хозирланган кун. Ўша ...
31 май 2016
Рассом Тузнинг навбатдаги карикатураси Тошкент пропискасига оид. Eltuz.com ўз фуқаролари эркинлигини мамлакат ичкарисида ва ташқарисида муттасил бузиб келаётган Ўзбекистон ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...