Тонировка 15 миллион – машина 5 миллион…
Шу йилнинг 13 июлидан Ўзбекистонда машиналарнинг ойнасини қорайтиришга изн берувчи қарор лойиҳаси муҳокамаси тўхтатилади.
Лойиҳага кўра, 90 минимал иш ҳақи ёки 15 миллион сўм эвазига машиналарнинг орқа ва ён ойналарини 70 фоиз қорайтириш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжат лойиҳаси ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг норозилик петицияларидан сўнг 28 июнь куни муҳокамага қўйилган эди.
Машина ойнасини қорайтириш ҳақини белгилашда машина нархларидаги фарқларнинг ҳисобга олинмагани ва таклифниннг ҳаддан ташқари қимматлиги ҳайдовчилар норозилигини келтириб чиқармоқда.
«Ҳозирги 90 минималкага тонировкамас, мошина олса бўлади», дея ёзади Toшхўжаев Одилхон исмли шахс.
«Тонировкага рухсат берилаётганига роса хурсанд бўлгандим. 90 минималкани эшитиб ҳайрон колдим. Машина маркасига қараб минималкаси белгиланса, энг одил қарор бўлади менимча», дейди у.
Шу пайтгача машина ойналари қорайтирилгани учун 172 240 сўмлик жарима белгиланган эди.
Рассом Кирпи
Eltuz.com