Асосий мавзулар
30 август 2018

Ўзбекистонда тақиқланган қўшиқчи Иосиф Кобзон ўлди

Каримов даврида Ўзбекистонда концерт фаолияти тақиқланган Россиялик қўшиқчи Иосиф Кобзон 30 август куни 80 ëшида ўлди.

Ўзбекистонда “криминал авторитет” дея танилган Салим Абдувалиев неварасининг 2014 йили Тошкентда ўтган никоҳ тўйига Ўзбекистонда концерт фаолияти расман тақиқланган рус-совет қўшиқчиси Иосиф Кобзонни олиб келган эди.

Совет ўтмишини улуғловчи қўшиқлар ижро қилгани боис, Путинпараст Иосиф Кобзоннинг 2004 йилдан бошлаб Ўзбекистонда концерт уюштириши Ўзбекистон Маданият вазирлиги тарафидан тақиқланган.

Кобзоннинг ўзи бу тақиқ орқасида Совет пропагандасидан масофаланишни истаган Ўзбекистон президенти турганини матбуотга билдирган эди.

Совет қўшиқчиси сифатида Ўзбекистонга киритилмаган Иосиф Кобзон: “Каримов менинг овозимдан чўчийди, чунки бу овоз Ислом Каримов шахсиятида шўро одамини тарбиялаган”,- деганди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 август 2016
Бугун 31 август куни ЎзА ахборот агентлиги сайтида пайдо бўлган, президент Ислом Каримов номидан йўлланган табрик аллақачон ғойиб бўлди. ...
11 август 2021
“Толибон” етакчилари чегараларни назорат остига олгандан кейин қўшни давлатларга ҳужум уюштирилмаслигини ваъда қилмоқда”, дейди Россиямудофаа вазири. Al Jazeera ахборот ...
7 март 2020
Малика Ҳаё бинт ал-Ҳусайн ўғирлик, мажбурий қайтариш, қийноқ ва қўрқитиш компанияси бошида ўзининг собиқ эри, миллиардер ва Дубай амири ...
4 феврал 2022
Мана ғирр этиб хафта айланиб янги йилнинг иккинчи ойида сиз билан яна кўришиб турибман. Кунлар ит қувган гадойдек тез ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...